12 658.190 so‘m

decrease

-100.170

14 672.110 so‘m

decrease

-148.000

161.440 so‘m

decrease

-1.900

12 658.190 so‘m

decrease

-100.170

2 кун аввал
Бозор

2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида автомобиллар савдосида пасайиш кузатилди

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 446 мингта енгил автомобиль сотилди — бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга кам.

2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида автомобиллар савдосида пасайиш кузатилди
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йил бошидан буён Ўзбекистон автомобиль бозорида барқарор фаоллик сақланмоқда. Мавсумий савдонинг пасайишига қарамай, июнь ойида бирламчи бозорда савдоларнинг ўртача тикланиши кузатилди. 

Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тақдим этилган таҳлилда маълум қилинди.

Май ойига нисбатан июнь ойида енгил автомобиллар савдоси ҳажми 3 фоизга кўпайиб, 80 минг дона автомобилга етди. Йилнинг биринчи ярмида кузатилган тикланиш тенденциясига қарамай, январь-июнь ойларида жами 446 минг дона енгил автомобиль сотилган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга камдир. 

Бундай пасайиш, асосан, савдонинг катта қисми тўғри келадиган иккиламчи бозордаги фаолликнинг сусайиши билан изоҳланмоқда. Шу сабабли умумий бозор кўрсаткичлари ҳам пасайган.

Бирламчи бозор

Бирламчи автомобиль бозорида июнь ойида савдолар ўтган ойга нисбатан 10 фоиздан кўпроққа ошиб, 2,6 минг дона автомобилга етди. Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси эса 23,7 минг донани ташкил этди ва бу ўтган ойга нисбатан 15,6 фоизга ошганини кўрсатади. Бироқ янги хорижий енгил автомобиллар сегментида салбий динамика кузатилди — июнь ойида тахминан 4 минг дона автомобиль сотилиб, бу май ойига нисбатан 12,6 фоизга камайган.

Иккиламчи бозор

Иккиламчи автомобиль бозорида эса июнь ойида 52 минг донадан ортиқ фойдаланилган енгил автомобиллар сотилди. Бу кўрсаткич май ойига нисбатан атиги 0,4 фоизга кам бўлса-да, йиллик ўсиш 1,3 фоизни ташкил этди. Бу эса иккиламчи бозордаги ҳолатнинг нисбатан барқарор эканлигини англатади.

Электромобиллар

Электромобиллар бозорида ҳам ижобий тенденциялар кузатилмоқда. Июнь ойида енгил электромобиллар савдоси 5,1 минг донани ташкил этди, бу эса май ойига нисбатан 1,7 фоизга камроқдир. Шунга қарамай, йиллик кўрсаткичларда сезиларли ўсиш мавжуд. Йилнинг биринчи ярмида сотилган электромобиллар сони 28,8 минг донага етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62,6 фоизга ошган. Электромобиллар савдосининг энг катта ўсиши Сирдарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+