12 225.160 so‘m

increase

26.060

14 560.170 so‘m

decrease

-25.070

162.010 so‘m

increase

1.520

12 225.160 so‘m

increase

26.060

8 соат аввал
Солиқ
38

2025 йилда ўзбекистонлик истеъмолчиларга 1,5 трлн сўмдан ортиқ кешбек қайтарилди

2025 йил январь–декабрь ойларида Ўзбекистонда харид чеклари асосида истеъмолчиларга жами 1 трлн 514 млрд сўм кешбек тўлаб берилди. 

Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра, йил давомида 7,47 млн нафар фойдаланувчи Солиқ иловаси орқали кешбек хизматидан фойдаланган бўлиб, энг катта улуш Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.

2025 йилда ўзбекистонлик истеъмолчиларга 1,5 трлн сўмдан ортиқ кешбек қайтарилди
Фото: AI/Pinkod.uz

2025 йил январь–декабрь ойларида Ўзбекистонда харид чеклари бўйича истеъмолчиларга жами 1 трлн 514 млрд сўм кешбек тўлаб берилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.

Йил давомида 7,47 млн нафар фойдаланувчи Солиқ иловаси орқали кешбек хизматидан фойдаланган. Жами 1,606 млрд та фискал чек рўйхатга олинган. Декабрь ойининг ўзида эса 5,36 млн фойдаланувчига 137,4 млрд сўм кешбек ҳисобланган.

Ўртача бир чек суммаси 102,6 минг сўмдан 94,2 минг сўмгача камайган (–8,1%), ушбу чеклар бўйича ўртача 942 сўм кешбек қайтарилган. 

Ҳудудлар кесимида энг катта ҳажм Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, йил якунида 564 млрд сўмдан ортиқ кешбек тўланган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (177,2 млрд сўм) ва Фарғона вилояти (129,3 млрд сўм) жой олган. Шу билан бирга, Самарқанд (103,6 млрд сўм), Хоразм (80 млрд сўм), Андижон (66,7 млрд сўм) ва Қорақалпоғистон (67 млрд сўм) ҳам юқори кўрсаткич қайд этган.

Энг кам кешбек тўланган ҳудудлар эса Сирдарё вилояти (19,3 млрд сўм), Жиззах вилояти (26,5 млрд сўм) ва Навоий вилояти (35 млрд сўм) бўлган. Шунингдек, Сурхондарё вилоятида 51,3 млрд сўм, Бухоро вилоятида 58,7 млрд сўм, Қашқадарё вилоятида 62,1 млрд сўм кешбек қайтарилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+