12 136.920 so‘m

increase

14.850

14 191.700 so‘m

increase

4.030

159.990 so‘m

increase

3.600

12 136.920 so‘m

increase

14.850

1 кун аввал
Банк
48

2025 йилда Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар ҳажми қандай ўзгарди?

Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон банк тизимидаги муаммоли кредитлар ҳажми 3,1 трлн сўмга камайди. 

Ипотека-банк’да NPL 2,3 трлн сўмга қисқарган бўлса, БРБ, Ўзмиллийбанк ва Асакабанкда ҳам муаммоли кредитлар сезиларли камайган. 

Шу билан бирга, TBC Bank, Анорбанк ва Ҳаёт Банк’да NPL ҳажми ошгани қайд этилди.

2025 йилда Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар ҳажми қандай ўзгарди?
Фото: AI/Pinkod.uz

2025 йилда Ўзбекистон тижорат банкларининг кредит портфели 70,9 трлн сўмга ёки 13 фоизга ошди. Марказий банк маълумотларига кўра, йил якунига келиб банк тизимининг жами кредит портфели 604 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич АҚШ долларида тахминан 50,3 млрд долларга тенг.

Шу билан бирга, банк тизимидаги муаммоли кредитлар (NPL) ҳажми йил давомида 3,1 трлн сўмга камайди. Натижада, 2025 йил охирида NPL умумий қолдиғи 18 трлн 55 млрд сўмни ташкил этди. Муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши йил бошидаги 4 фоиздан 3 фоизгача пасайди.

Давлат банклари

Давлат банкларида муаммоли кредитлар ҳажми йил бошига нисбатан 1 трлн 510 млрд сўмга камайди. 9 та давлат банкининг 6 тасида NP қисқарган бўлса, 3 тасида ошган.

Муаммоли кредитлар энг кўп қисқарган банклар:

  • BRB – 805 млрд сўмга
  • Ўзмиллийбанк – 286 млрд сўмга
  • Асакабанк – 251 млрд сўмга

Аксинча, айрим давлат банкларида NPL ҳажми ошган:

  • Алоқабанк – 235 млрд сўмга
  • Турон банк – 135 млрд сўмга
  • Микрокредитбанк – 90 млрд сўмга

Хусусий ва чет эл капитали иштирокидаги банклар

Хусусий ёки чет эл улуши мавжуд банкларда муаммоли кредитлар ҳажми йил давомида 1 трлн 620 млрд сўмга камайди. Ушбу банклар гуруҳида NPL улуши йил бошидаги 4,1 фоиздан 2,6 фоизгача пасайди.

Энг сезиларли ижобий ўзгариш Ипотека-банк’да кузатилди. Банкдаги муаммоли кредитлар ҳажми бир йил ичида 2,3 трлн сўмга камайиб, NPL улуши 10,2 фоиздан 3,5 фоизгача тушди.

Шунингдек, қуйидаги банкларда ҳам муаммоли кредитлар қисқарган:

  • Капиталбанк – 416 млрд сўмга
  • Hamkorbank – 126 млрд сўмга

Бироқ умумий тенденцияга зид равишда айрим банкларда NPL ҳажми сезиларли ошди:

  • TBC Bank – 431 млрд сўмга
  • Анорбанк – 312 млрд сўмга
  • Hayot Банк – 186 млрд сўмга

Юқори NPL даражасига эга банклардаги ўзгаришлар

2024 йил якунида муаммоли кредитлар улуши юқори бўлган айрим банкларда 2025 йил давомида кескин пасайиш қайд этилди:

  • Madad Invest Bank: 24,1 фоиздан 0,6 фоизгача (фоиз ҳисобида энг катта пасайиш)
  • Garant Bank: 14,8 фоиздан 4,9 фоизгача
  • AVO Bank: 12,54 фоиздан 8,17 фоизгача
  • Ипотека-банк: 10,19 фоиздан 3,55 фоизгача

Шу билан бирга, Пойтахт банк’да йил давомида 69 млрд сўмлик кредитлар муаммоли тоифага ўтди. Бу банк кредит портфелининг 24,4 фоизини ташкил этди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+