12 137.100 so‘m

decrease

-50.580

14 307.210 so‘m

decrease

-59.630

158.530 so‘m

decrease

-0.560

12 137.100 so‘m

decrease

-50.580

1 соат аввал
Банк
27

2025 йилда микромолия ва ломбардлар 31,8 трлн сўм кредит ажратди — таҳлил

Кредитлаш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ошди. 

Онлайн кредитлар улуши жами ажратилган маблағларнинг 70 фоизига етди. 

Онлайн сегментдаги жадал ўсиш Uzum Nasiya орқали кредит ажратаётган “Tezcoin” (15,2 трлн сўм) ва “Шаффоф-Молия” (4,8 трлн сўм) фаолияти ҳажмининг кескин кенгайгани билан боғлиқ.

2025 йилда микромолия ва ломбардлар 31,8 трлн сўм кредит ажратди — таҳлил
Фото: AI/Pinkod.uz

2025 йилда микромолия ташкилотлари ва ломбардлар томонидан жами 31,8 трлн сўм миқдорида кредит ажратилди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида келтириб ўтилган.

Кредитлаш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ошган. Хусусан, микромолия ташкилотларида кредитлар ҳажми 2 баробар, ломбардларда эса 1,6 баробарга кўпайган. Умумий ажратилган кредитларнинг 91 фоизи ёки 28,9 трлн сўми микромолия ташкилотлари ҳиссасига, 9 фоизи ёки 2,9 трлн сўми эса ломбардлар улушига тўғри келган.

Онлайн кредитлаш сезиларли даражада ошмоқда

2025-йил январь–декабрь ойларида ажратилган кредитлар сегментатсиясида онлайн кредитлаш сезиларли даражада ошди.

Онлайн кредитлар улуши ўтган йилга нисбатан 21 фоиз бандга кўпайиб, микромолия ташкилотлари томонидан ажратилган кредитларнинг 70 фоизига етди. Онлайн кредитлаш ҳажмининг кескин ўсиши асосан “Tezcoin” (15,2 трлн сўм), “Шаффоф-Молия” (4,8 трлн сўм), “Playter” (146 млрд сўм) ва “Yangi Finance” (243 млрд сўм) томонидан ажратилган кредитлар ҳисобига таъминланди.

Маълумот учун, “Тезcоин” ва “Шаффоф-Молия” микромолия ташкилотларининг эгаси “Макесенсе” МЧЖ ҳисобланади. Ушбу компания, шунингдек, Узум Насия хизматига ҳам эгалик қилади.

Ажратилган кредитлар таркибида 62 фоизини 10 млн сўмгача бўлган кредитлар ташкил этган. 10–20 млн сўмлик кредитлар улуши 15 фоизни, 20–50 млн сўмлик кредитлар 14 фоизни, 50–100 млн сўмлик кредитлар эса 9 фоизни ташкил қилган. Бу кўрсаткичлар асосан кичик ҳажмдаги истеъмол ва тезкор эҳтиёж кредитлари устунлигини кўрсатади.

Ўртача фоиз ставкалари

Фоиз ставкалари бўйича, 2025-йил декабрь ойида микромолия ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга ажратилган микроқарзлар 30–109,5 фоиз коридорида шаклланган. ЯТТ ва юридик шахсларга ажратилган микрокредитлар бўйича ставкалар 30–88 фоиз оралиғида бўлган. Йиллик ўртача тортилган фоиз ставкалари мос равишда 57,6 фоиз ва 48,7 фоизни ташкил этган.

Ломбардлар томонидан жисмоний шахсларга ажратилган микроқарзлар бўйича фоиз ставкалари 60–109,5 фоиз оралиғида шаклланиб, йиллик ўртача тортилган ставка 97,1 фоизни ташкил этган.

Кредит қолдиқлари

Кредит қолдиқлари ҳам сезиларли ўсди. Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар томонидан жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар қолдиғи бир йил давомида 1,4 баробарга ошиб, 10,5 трлн сўмга етди. Тадбиркорлик субектларига ажратилган кредитлар қолдиғи эса 1,9 баробарга кўпайиб, 921 млрд сўмни ташкил этди. 

Шундан микрокредитлар қолдиғи 1,8 баробарга ошиб, 694 млрд сўмга етган. Факторинг хизматлари ҳажми 2,4 баробарга кўпайиб, 222 млрд сўмни ташкил этган бўлса, лизинг хизматлари ҳажми 37 фоизга камайиб, 6 млрд сўмга тушган.

Муаммоли кредитлар (НПЛ)

Муаммоли кредитлар улуши (НПЛ) микромолия ташкилотларида барқарор даражада сақланиб, портфелнинг 2,4 фоизини ёки 263 млрд сўмни ташкил этмоқда. Уларнинг 86 фоизи “шубҳали”, 14 фоизи эса “умидсиз” кредитлар тоифасига киради. НПЛни қоплаш коэффициенти йил бошига нисбатан 8 фоиз бандга яхшиланиб, 65 фоизга етган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+