12 979.130 so‘m

decrease

-10.870

13 513.870 so‘m

decrease

-56.780

131.220 so‘m

decrease

-0.640

12 979.130 so‘m

decrease

-10.870

07 январь, 10:55
Технология

2025 йил учун технология етакчиларидан башоратлар: ишчи кучи, сунъий интеллект ва янги истеъмол одатлари

Сунъий интеллектнинг ишчи кучи ва технологиялардан фойдаланишга бўлган сезиларли таъсири 2025 йилда ҳам давом этади.

2025 йил учун технология етакчиларидан башоратлар: ишчи кучи, сунъий интеллект ва янги истеъмол одатлари
Фото: AI

2025 йилда технология ва ишчи кучи динамикаси сезиларли ўзгаришларга дуч келиши кутилмоқда. Билл Гейтс, Amazon технологиялар бўйича бош директори Вернер Вогелс ва бошқа соҳа етакчилари сунъий интеллект (AI), истеъмол одатлари ва глобал иқтисодиёт тенденциялари ҳақида янги фикрлар билдиришмоқда.

AI иш жойларини тубдан ўзгартиришда давом этмоқда, автоматлаштириш жараёнларини кучайтириб, унумдорликни ошираётгани туфайли унинг роли янада ошмоқда. ADP (дунёдаги энг йирик HR платформалардан бири) бош молия директори Дон Макгуайрнинг таъкидлашича, генератив AI (GenAI) каби воситалар энди нафақат савдо ва молия соҳаларида, балки стратегик қарорлар қабул қилишда ҳам муҳим ўрин эгаллай бошлади.

Вернер Вогелс эса ишчилар ўртасида маданий ўзгаришларни қайд этди. Унинг сўзларига кўра:

  • Миллениаллар ва зумерлар энди ишда фақат молиявий муваффақиятни эмас, балки жамиятга ижобий таъсир кўрсатишни ҳам биринчи ўринга қўймоқда. 

    Изоҳ: миллениаллар – Х авлоддан кейинги ва З авлоддан олдинги демографик гуруҳ. Бу авлод вакиллари қаторига, асосан, 1990 йилнинг ўрталари 2000 йилнинг бошларида туғилганлар киради.

    Зумерлар – Z (зед) авлод, шунингдек, халқ тилида зумерлар. Тадқиқотчилар ҳамда машур оммавий ахборот воситалари ушбу атамани ХХ аср 90-йилларининг ўрталаридан 2010 йилларнинг дастлабки қисмигача бўлган даврда дунёга келган авлод вакиллари учун қўллашади. Зед авлоднинг аксарият қисми Х (икс) авлод вакилларининг фарзандлари ҳисобланишади.

  • Кўпроқ ишчилар “технологиянинг жамият учун фойдаси” (tech for good) ҳаракатларига қўшилмоқда, бу эса бизнесда ахлоқий қадриятлар ва иқтисодий манфаатларни бирлаштиради.

    Вогелснинг фикрича, келажакда ишчи кучи фақатгина молиявий муваффақият билан эмас, балки дунёда ижобий ўзгаришлар яратишга интилувчи янги авлод орқали бошқарилади

Сунъий интеллект ҳақидаги тахминлар

2024 йилда сунъий интеллектга оид мунозаралар кўп бўлди ва 2025 йилда бу соҳада янги имкониятлар билан бирга қийинчиликлар ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда:

  • Оптимистик прогнозлар: AI янги технологияларни ривожлантириб, самарадорликни оширишда давом этади. Катта бизнеслар учун янада ақлли воситаларга сармоя кўпаяди.
  • Жамиятнинг хавотири: Hugging Face асосчиси Клеман Деланж AI’нинг иш ўринларига салбий таъсири ва ахлоқий масалалар туфайли AI’га қарши норозиликлар кучайишини тахмин қилмоқда.

    Билл Гейтснинг узоқ йиллар давомида қайд этган прогнози – 2025 йилгача ўрта мактабдан кейинги таълимга (олий таълим) эга бўлиш зарурияти ҳануз долзарблигини сақлаб қолмоқда. Бугунги кунда ишларнинг 60% дан ортиғи кўпроқ техник ва интеллектуал тайёргарликни талаб қилади. Шунинг учун ишчи кучининг янги эҳтиёжларига мослашиш учун малака ошириш ва қайта тайёрлаш дастурлари ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

Технологиядан фойдаланиш ва истеъмол одатлари

Ментал саломатлик: Вернер Вогелс экран вақтининг салбий таъсири, айниқса, ўсмирлар орасида тобора кучайиб бораётганини таъкидлади. Кўпчилик фойдаланувчилар технологиядан фойдаланишни камайтириш, жумладан, “оддий телефонлар”га ўтиш ва иловалардан фойдаланишни чеклаш орқали руҳий фаровонликни яхшилашга интилмоқда.

Шахсий AI роботлари: Клеман Деланж 2025 йилда AI ёрдамида ишлайдиган шахсий роботлар учун 100,000 дан ортиқ буюртма берилишини прогноз қилмоқда.

Янги бож тарифлари фонида иқтисодиёт

Доналд Трампнинг иккинчи президентлик муддати билан импорт товарларига янги бож тарифлари жорий этилиши эҳтимоли мавжуд. Бу эса истеъмолчилар учун товар нархларининг ошишига ва компанияларнинг “ортиқча” лойиҳаларни молиялаштиришни қайта кўриб чиқишига олиб келади.

Компаниялар харажатларни қисқартиришга ва етказиб бериш занжиридаги бузилишларни бартараф этишга кўпроқ эътибор қаратишади. Натижада кўплаб кичик лойиҳа ва ташаббуслар молиявий тақчиллик сабабли ортга сурилиши кутилмоқда.

2025 йил сунъий интеллектнинг ўзгарувчан кучи, технологиядан фойдаланиш одатларининг ўзгариши ва иқтисодий қийинчиликлар туфайли муҳим давр бўлиши кутилмоқда. Технологиянинг янги имкониятларини ахлоқий ва ижтимоий нормалар билан уйғунлаштириш ёки иқтисодий муаммоларни енгиб ўтиш учун илғор ечимларни ишлаб чиқиш  орқали бу йилдаги ҳар бир қарор келгуси ўн йилликларга таъсир кўрсатади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+