12 998.910 so‘m

increase

13.900

13 439.570 so‘m

increase

154.610

131.290 so‘m

increase

1.450

12 998.910 so‘m

increase

13.900

26 декабрь, 2024
Технология

2024 йилнинг 5 та муваффақиятсиз технологиялари

Технология асрида яна бир шиддатли йил ортда қолмоқда. Катта ваъдалар билан чиққан, бироқ ўзини оқламаган маҳсулот ва инновацияларни таҳлил қилиш вақти келди. Pinkod ортда қолаётган йилда кутилганидек ютуқларга эриша олмаган технологиялар рўйхатини тузиб чиқди.

2024 йилнинг 5 та муваффақиятсиз технологиялари
Фото: AI

Windows Recall: инновация ва махфийлик зиддияти

Recall Sees All: Microsoft's New Windows AI Feature Ignites Privacy Worries
Windows Recall

Microsoft ўзининг Windows 11 Recall функцияси орқали маълумот қидиришни инқилобий даражага олиб чиқишни мақсад қилган эди. Бу орқали технология фойдаланувчиларнинг керакли ҳужжат ёки файлини сунъий интеллект ёрдамида тез ва аниқ топишга ёрдам бериши керак бўлган. Аммо функциянинг ишлаши учун жуда кўп шахсий маълумотларни йиғиш зарур эди, бу эса махфийликка оид жиддий саволларни келтириб чиқарди. Танқидлар туфайли Microsoft ушбу функцияни номаълум муддатга тўхтатишга мажбур бўлди. Сунъий интеллект инқилобида етакчи бўлишни мақсад қилган компания учун бу инновация ва махфийлик ўртасидаги нозик чегарани эслатиб қўювчи дарс бўлди.

Apple Vision Pro: Жуда қиммат, жуда чалкаш

Apple Vision Pro - Apple (UK)
Apple Vision Pro

Apple’ning Vision Pro маҳсулоти жисмоний ва рақамли оламни бирлаштирувчи технология, виртуал реаллик сари катта қадам бўлиши кутилган эди. Бироқ, $3,500 лик қиммат нарх ва бу нархни оқлайдиган асосий дастур ёки функцияларнинг йўқлиги сабабли маҳсулот ўз аудиториясини топа олмади. Технологиядаги юқори даражадаги тиниқ дисплейлар ва илғор дастур имкониятлари чиндан ҳам  ҳайратланарли эди. Аммо маҳсулот ким учун мўлжаллангани ва қандай мақсадда ишлатилиши кераклиги аниқ эмасди. Аниқ мақсад ва амалий фойдаланиш йўқлиги туфайли Vision Pro фойдаланувчи муаммосини ҳал қиладиган ечим эмас, аксинча бозорда ўзининг ўрни ва аҳамиятини излаётган технологияга ўхшаб қолди. Ким билади, балки Apple бу хатолардан хулоса чиқариб, яқин йилларда Vision pro нинг арзонроқ версиясини чиқариб қолар ва шунда у фойдаланувчилар томонидан илиқ қабул қилинар.

Rabbit Р1: шиддатли ўсиш ўрнига муваффақиятсизлик

Что такое Rabbit R1 и как он работает | РБК Тренды
Rabbit Р1

Rabbit R1 бозорда шахсий сунъий интеллект ёрдамчиси сифатида катта ваъдалар билан пайдо бўлди. Бу ёқимтой ва интерактив қурилма фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини олдиндан билиши, фойдали маслаҳатлар бериши ва уларни ўйин-кулги билан таъминлаши керак эди. Аммо қурилма кутилганидек муваффақиятга эриша олмади. Фойдаланувчилар унинг секин ишлаши, овоз танишдаги ноаниқликлар ва амалий жиҳатдан фойдали функцияларнинг йўқлигидан норози бўлишди. Alexa ва Google Assistant каби рақиблар фонида Rabbit R1 қимматбаҳо, аммо фойдасиз гаджетга айланиб қолди. Шундай қилиб, маҳсулот бозорда тезда ўз аҳамиятини йўқотди.

Intel Core 14 авлод процессорлари

Intel drops 18 new 14th-gen Core desktop processors at CES | PCWorld
Intel Core

2023 йил охирида Intel’нинг сўнгги процессори кучли ишлаш кўрсаткичлари билан бозорга тақдим этилди. Технология 2024 йил тренди бўлиши керак эди. Бироқ, тез-тез учрайдиган тизим хатолари, дастурий таъминот билан мослашувдаги муаммолар ва беқарор ишлаш фойдаланувчилар ранжишига олиб келди. Масалан, бир қанча дастурлар процессорлар билан мос келмай, ишлашни тўхтатиб қўйди, бу эса фойдаланувчиларнинг норозилигини келтириб чиқарди. AMD ва Apple’нинг М-серияси билан рақобатлашаётган Intel бу муваффақиятсизлик билан ўз обрўйига путур етказди. Компаниянинг шошилиб чиқарилган маҳсулотлари ишончни етарли оқлай олмагани сабабли муваффақиятсизликка учради.

Humane AI Pin: айни вақтда кераксиз қурилма

Humane Ai Pin reviews: Top 5 common complaints about the 'smartphone  killer' | Mashable
Humane AI Pin

Rabbit R1 каби, Humane AI Pin ҳам кутилган натижаларга эриша олмади. Дастлаб жуда яхши кутиб олинган бу янгилик тез орада скептикларнинг хавотирларини ҳақиқатга айлантирди. Бу қурилма кийимга магнит ёрдамида ўрнатиладиган кичик компьютер бўлиб, овозли буйруқлар ва лазер проектор ёрдамида қўлга интерфейсни проексиялаш имконини беради. Аммо қурилма жуда қиммат, секин ишлайди ва кўпинча нотўғри жавоблар беради. Технология шарҳловчилари уни жуда ноқулай ва ишончсиз деб баҳолашди. Бу каби қурилмалар катта эҳтимол келажакда жуда фойдали бўлади, лекин ҳозирги кунда смартфонларнинг ўрнини эгаллай олмайди.

Юқоридаги қурилмаларни буткул ёмон ёки муваффақиятсиз деб бўлмайди, албатта. Сабаби, тарихда кўплаб танқидга учраган инновациялар, кейинчалик том маънода инқилобни бошлаб берган ҳолатлари жуда кўп. Шундай бўлса-да, токи ўзини оқламагунча бу маҳсулотлар танқидларга учрашда давом этади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+