2024 йилнинг 11 ойида хизмат кўрсатиш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар маълум бўлди
Uztelecom мазкур даврда энг кўп солиқ тўлаган — 8,5 трлн сўм.
Uzbekistan Airways энг кўп сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланган – 1,8 трлн.
Yandex Go солиқ тўлашнинг дастлабки йилидаёқ ТОП 20 таликка кирди.
Солиқ қўмитаси томонидан эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, 2024 йил январь-ноябрь ойларида хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи юридик шахслар умумий ҳисобда 32 триллион сўмдан ортиқ солиқ тўлаган. Мазкур даврда юридик шахслар сони 167 641 тани ташкил этиб, уларга 17,6 триллион сўмлик солиқ имтиёзлари тақдим этилган.
ТОП 20 солиқ тўловчилар рўйхати қуйидагича шаклланган:
Транспорт ва авиация соҳасидаги етакчилар:
- Uzbekistan Airways АЖ – 556,9 миллиард сўм солиқ тўлови ва 1,8 триллион сўмлик солиқ имтиёзи билан энг катта имтиёз олувчи компания.
- Uzbekistan Airports АЖ – 151,3 миллиард сўм солиқ тўлови билан иккинчи ўринда.
- Yandex Go МЧЖ – бу йилги рўйхатга қўшилган янги иштирокчи бўлиб, 134,2 миллиард сўм солиқ тўлаган.
- Тошкент метрополитени – 105,6 миллиард сўм солиқ тўлови.
- Qanot Sharq МЧЖ – 75,4 миллиард сўм солиқ тўлови.
Алоқа операторлари орасидаги етакчилар:
- Unitel МЧЖ (Beeline) – 813,5 миллиард сўм солиқ тўлови билан умумий рўйхатда тўртинчи.
- Coscom МЧЖ (Ucell) – 413,7 миллиард сўм солиқ тўлови билан умумий рўйхатда олтинчи.
- Universal Mobile Systems (Mobiuz) – 346,8 миллиард сўм солиқ тўлови билан умумий рўйхатда саккизинчи.