12 998.910 so‘m

increase

13.900

13 439.570 so‘m

increase

154.610

131.290 so‘m

increase

1.450

12 998.910 so‘m

increase

13.900

24 январь, 22:04
Иқтисодиёт

2024 йил Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қанча бўлди?

Шифокор ва ўқитувчилар ойлиги ҳали ҳам соҳалар бўйича энг ками бўлиб қолмоқда.

2024 йил Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қанча бўлди?
Фото: AI / Pinkod.uz

Давлат Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 5 357 200 минг сўмни ташкил этди. Бунда айрим ҳудудлар ва тармоқлар ўртасида катта тафовутлар кузатилди.

ҲудудЎртача иш ҳақи (минг сўм)Ўсиш (%)
Тошкент шаҳри9 072 400+21,4
Навоий вилояти6 766 100+15,0
Тошкент вилояти5 097 900+12,3
Андижон вилояти4 616 100+14,9
Бухоро вилояти4 343 900+12,0
Қорақалпоғистон Республикаcи4 317 300+14,1
Хоразм вилояти4 263 700+13,2
Сирдарё вилояти4 235 100+16,7
Самарқанд вилояти4 022 300+17,6
Жиззах вилояти3 976 200+14,5
Фарғона вилояти3 965 600+15,1
Наманган вилояти3 869 200+16,5
Сурхондарё вилояти3 810 300+12,4
Қашқадарё вилояти3 785 700+12,2

Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида ўртача иш ҳақи ҳудудлар бўйича сезиларли фарқларга эга бўлди. Тошкент шаҳри 9 072 400 сўм билан энг юқори кўрсаткични қайд этди, бу ўтган йилга нисбатан 21,4% ўсишни англатади. Навоий вилояти 6 766 100 сўм билан иккинчи ўринда туриб, ўсиш 15%ни ташкил этди. Тошкент вилояти эса 5 097 900 сўм кўрсаткич билан учинчи ўринни эгаллади (+12,3%).

Бошқа ҳудудлардан Андижон (4 616 100 сўм, +14,9%), Бухоро (4 343 900 минг сўм, +12,0%) ва Қорақалпоғистон Республикаси (4 317 300 минг сўм, +14,1%) кўрсаткичлари нисбатан юқори бўлса-да, республика ўртача даражасидан пастроқдир.

Энг паст ўртача иш ҳақи Сурхондарё вилоятида (3 810 300 минг сўм, +12,4%) ва Қашқадарё вилоятида (3 785 700 минг сўм, +12,2%) қайд этилди.

Фаолият турлари бўйича

Иқтисодий фаолият турлари бўйича иш ҳақи кўрсаткичлари ҳам жиддий тафовутларни намоён этди. Банк, суғурта ва воситачилик фаолияти соҳасида энг юқори ўртача иш ҳақи – 15 263 700 сўм қайд этилди. Ахборот ва алоқа соҳаси 13 157 400 сўмлик даромад билан иккинчи ўринни эгаллади, ундан кейин ташиш ва сақлаш соҳасида ўртача иш ҳақи 8 113 300 сўмни ташкил қилди.

Шу билан бирга, таълим соҳаси 3 637 000 минг сўмлик, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаси эса 3 411 000 минг сўмлик кўрсаткич билан энг паст даромадли тармоқлар қаторидан жой олди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+