12 279.480 so‘m

increase

13.710

14 508.210 so‘m

increase

16.200

159.250 so‘m

increase

0.180

12 279.480 so‘m

increase

13.710

43 дақиқа аввал
Бозор
36

16 ойлик минимум: Bitcoin нархи 60 минг долларгача пасайди

6 февраль куни эрталаб Bitcoin нархи кескин пасайиб, $60 минг атрофигача тушди. Натижада Bitcoin фондларидан (ETF) икки кун ичида $800 млндан ортиқ маблағ чиқиб кетди.

16 ойлик минимум: Bitcoin нархи 60 минг долларгача пасайди
Фото: AI/Pinkod.uz

Bitcoin (BTC) нархи 6 февраль, жума куни эрталаб кескин арзонлашиб, $60 008 даражасигача тушди

Бу кўрсаткич сўнгги 16 ой ичидаги энг паст нарх бўлиб, 2025 йил октябрь ойида қайд этилган тахминан $126 минглик тарихий максимумдан 50% дан ортиқ пасайишни англатади. Мутахассислар бу қулашни 2022 йилда FTX биржаси қулаганидан бери энг катта бир кунлик пасайиш деб баҳоламоқда.

Сўнгги 24 соат ичида Bitcoin нархи қарийб 17% га тушди ва қисқа вақтга $60 000 даражасидаги муҳим психологик ва техник қўллаб-қувватлаш чизиғига етиб борди. Шундан сўнг бозор бироз тинчиб, нарх қисман тикланиб $64 153 атрофида шаклланди, бироқ умумий вазият ҳануз беқарорлигича қолмоқда.

Bitcoin жонли нархи билан қуйида танишиш мумкин:

Bitcoin Narxi (CryptoCompare)
Bitcoin (BTC)
---
Ma'lumot yuklanmoqda...
Data by CryptoCompare

Бозордаги кескин қўрқув ҳолати индексларда ҳам яққол акс этди. Crypto Fear & Greed Index кўрсаткичи 5–9 баллгача тушиб кетди. Бу “ҳаддан ташқари қўрқув” ҳолатини билдиради ва 2022 йил ўрталаридан бери энг паст даража ҳисобланади. 

Bitcoin нархи жуда тез тушиб кетгани сабабли бозорда занжирли реакция юз берди. Кўп одамлар Bitcoin қимматлашади деб, қарзга пул олиб савдо қилган эди. Нарх туша бошлагач, тизим уларнинг битимларини автоматик ёпиб юборди, чунки зарар жуда катталашди. Бу эса бозорда янада кўпроқ сотув бўлишига олиб келди. Натижада $2,3–2,7 миллиард миқдоридаги савдолар мажбуран ёпилди ва бу Bitcoin нархининг янада тезроқ пасайишига сабаб бўлди.

Шу билан бирга, институционал инвесторлар ҳам бозордан чиқишни кучайтирди. Spot Bitcoin ETF’лардан рекорд даражада маблағ чиқиб кетди. Икки куннинг ўзида жами $800 миллиондан ортиқ капитал ушбу фондларни тарк этди. Энг катта чиқим BlackRock’нинг IBIT фондида қайд этилиб, биргина савдо сессияси давомида $373 миллион маблағ чиқиб кетди. Бу эса йирик инвесторлар ҳам қисқа муддатда эҳтиёткор позицияга ўтаётганини кўрсатмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+