12 998.910 so‘m

increase

13.900

13 439.570 so‘m

increase

154.610

131.290 so‘m

increase

1.450

12 998.910 so‘m

increase

13.900

7 кун аввал
Иқтисодиёт

1000 нафарга яқин ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинади

Энг кўп депортация қилинадиган давлатлар орасидан Мексика, Гватемала, Гондурас ва Салвадор ўрин олган. Марказий Осиё давлатларидан эса энг кўп Ўзбекистон фуқаролари чиқариб юборилади.

1000 нафарга яқин ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинади
Фото: AI / Pinkod.uz

Fox News’нинг, АҚШ Иммиграция ва Божхона хизматидан олган (ICE) маълумотларига кўра, 2024 йил 24 ноябрь ҳолатида мамлакатда 1 445 549 нафар чет эл фуқароси депортация қилиш тўғрисида якуний қарорга эга. Депортация жараёни тезлаштирилаётган бўлса-да, айрим мамлакатларнинг АҚШ билан ҳамкорлик қилмаслиги жараённи мураккаблаштирмоқда.

Энг кўп фуқароси депорт қилинадиган давлатлар

Ушбу рўйхатда етакчи ўринларни Мексика (252 044), Гватемала (253 413), Гондурас (261 651) ва Салвадор (203 822) эгаллаган. Шунингдек, депортация қарори чиқарилган бошқа давлатлар ичида Хитой (37 908), Гаити (32 363), Эрон (2 618), Покистон (7 760) ва Венесуэла (22 749) фуқаролари ҳам бор.

Марказий Осиё

Марказий Осиё давлатларидан жами 1852 нафар шахсга депортация қилиниш ҳақида суд ҳукми ўқилган.

Давлатлар кесимида минтақада энг кўп миқдор Ўзбекистонда бўлиб, мамлакат фуқароларининг 975 нафари депортация қилинади. Кейинги ўринларни Қозоғистон 369 та, Қирғизистон 319 та ва Тожикистон 149 та фуқаро билан эгаллаган. Энг кам миқдор Туркманистонда бўлиб, жами 40 кишига депортация қарори чиқарилган. 

Собиқ Совет Иттифоқи ҳудудидан депортация қарорига эга бўлган фуқаролар орасида Арманистон (2 808), Озарбайжон (709), Грузия (833), Туркия (3 103) ва Россия (3 518) бор. Ажабланарлиси, рўйхатда СССРдан 337 киши депорт қилиниши кўрсатилган.

АҚШ ҳукумати депортация жараёнини тезлаштиришга интилаётганига қарамай, айрим давлатларнинг ҳамкорлик қилмаслиги муаммоларни келтириб чиқармоқда. 15 та мамлакат АҚШ билан депортация жараёнида тўлиқ ҳамкорлик қилмайдиган давлатлар сифатида белгиланган. Буларга Хитой, Россия, Куба, Эрон, Покистон, Сомали ва Венесуэла киради.

Бундан ташқари, 11 та давлат қисман ҳамкорлик қилмайдиган давлатлар сифатида таснифланган бўлиб, улар қаторида Босния-Герсеговина, Камбоджа, Гамбия, Ироқ, Ямайка, Никарагуа, Жанубий Судан ва Ветнам бор.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+