4 кун аввал
1 июлдан пенсия ва нафақалар, 1 августдан эса ойлик ва стипендиялар оширилади
Шунингдек, базавий миқдорлар ҳам оширилиши режалаштирилган.

Фото: AI / Pinkod.uz
Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб пенсия, нафақа, иш ҳақи ва стипендиялар 10 фоизга оширилади. Бу ҳақда Pinkod.uz манбаси хабар берди.
2025 йил 3 июнь куни Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Қонунчилик палатаси йиғилишида мазкур тўловлар 10 фоизга оширилишини маълум қилган. Мазкур масалада тегишли Президент фармони қабул қилнган.
Манбага кўра:
2025 йил 1 июлдан бошлаб:
- Пенсиялар ва нафақалар;
- Кам таъминланган оилаларга тўланадиган болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.
2025 йил 1 августдан бошлаб:
- Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи;
- Талаба ва ўқувчиларнинг стипендиялари 10 фоизга оширилади.
Шунингдек, фармонга кўра базавий миқдорлар ҳам оширилади:
2025 йил 1 июлдан бошлаб:
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 471 000 сўм этиб белгиланади.
2025 йил 1 августдан бошлаб:
- Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 271 000 сўм;
- Базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм этиб белгиланади.