12 236.130 so‘m

increase

23.340

14 439.860 so‘m

increase

28.770

159.100 so‘m

decrease

-0.420

12 236.130 so‘m

increase

23.340

1 соат аввал
Банк
30

Ёш оилаларга ипотека кредитининг 14 фоиздан ошган қисми бюджетдан қоплаб берилади

Ўзбекистонда ёш оилалар учун ипотека кредитининг 14 фоиздан ошган қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши режалаштирилмоқда. 

Шунингдек, китоб савдосини рағбатлантириш мақсадида бир ойда 10 мингтадан ортиқ китоб сотган тадбиркорларга 1 миллиард сўмгача 7 фоизли имтиёзли ссуда ажратиш тизими жорий этилади.

Ёш оилаларга ипотека кредитининг 14 фоиздан ошган қисми бюджетдан қоплаб берилади
Фото: AI/Pinkod.uz

Ўзбекистон ёш оилаларга уй-жой олишда ипотека имтиёзи берилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан учрашувда маълум қилди. 

Қайд этилишича, мамлакатда ҳар йили қарийб 270 минг янги оила ташкил топмоқда. Шу боис ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш масаласи устувор йўналиш сифатида белгиланди.

“Ёш оилалар учун энг аввало нима керак? Албатта, қулай ва шинам уй-жой зарур. Шуни ҳисобга олиб, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уй-жой ипотека дастури доирасида кредит ставкасини 14 фоиздан ошган қисми бюджетдан қоплаб берилади”,– деди Президент.

Йиғилишда, шунингдек, ахборот хуружлари кучайиб бораётган бир шароитда ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш долзарб вазифа экани алоҳида қайд этилди. Бу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ташкил этилган “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш” жамғармаси орқали истеъдодли ёзувчиларга ижодий буюртмалар берилади. Унга кўра, саралаб олинган муаллифларга бир йил давомида ҳар ой 20 миллион сўмдан ҳақ тўланади.

Бундан ташқари, энг сара хорижий асарларни ўзбек тилига, миллий адабиёт намуналарини эса хорижий тилларга таржима қилиш ва чоп этиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Мутасаддиларга янги ўқув йилигача энг яхши 100 та асардан иборат китоблар тўпламини шакллантириб, барча мактаб ва техникумларга етказиш топширилди. Мактабларда энг фаол китобхон ўқувчиларга 10 миллион сўмдан мукофот бериш тизими жорий этилади.

Шунингдек, кутубхона, “book cafe” ва китоб дўконлари ташкил этиб, ойига 10 минг донадан ортиқ китоб савдосига эришган тадбиркорларга уч йил муддатга 1 миллиард сўмгача 7 фоизли имтиёзли ссуда ажратиш амалиёти йўлга қўйилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+