12 010.450 so‘m

decrease

-13.160

13 200.690 so‘m

decrease

-36.100

145.640 so‘m

increase

0.100

12 010.450 so‘m

decrease

-13.160

Якин 3 соат ичида
Банк
10

Европа Иттифоқи Wildberries асосчисини санкциялар рўйхатига киритди

ЕИ Кенгаши бунга Wildberries орқали Россия армияси учун ҳарбий ва икки мақсадда фойдаланиладиган товарлар сотилиши ҳамда маркетплейснинг ВТБ банки билан ҳамкорлигини асос қилиб кўрсатди. 

Wildberries’нинг Ўзбекистондаги шўба корхонаси UzPost’даги 92,9 фоизлик давлат улушининг ишончли бошқарувчиси сифатида қайд этилган. 

Европа Иттифоқи Wildberries асосчисини санкциялар рўйхатига киритди

Европа Иттифоқи Кенгаши 16 ноябрь куни Россияга қарши санкциялар рўйхатига 12 киши ва 101 ташкилотни қўшди. Улар орасида Wildberries асосчиси Татьяна Ким ҳам бор. Қарорга кўра, унинг ЕИ юрисдикциясидаги активлари музлатилади, унга бевосита ёки билвосита маблағ ва иқтисодий ресурслар тақдим этиш тақиқланади.

Wildberries ва Russ’ни бирлаштирган RWB компанияси ЕИ ҳудудида активлари йўқлиги ва у ерда фаолият юритмаслигини билдирди. Компания баёнотига кўра, санкциялар гуруҳ ишига таъсир қилмайди ва унинг хизматлари одатдаги тартибда ишлашда давом этади.

Wildberries’нинг “Ўзбекистон почтаси”га қандай алоқаси бор?

“Ўзбекистон почтаси” акциядорларининг 21 сентябрдаги йиғилиши баённомасида Wildberries’нинг Ўзбекистондаги шўба корхонаси “WB INT EXPORT” МЧЖ давлат акциялари пакетининг ишончли бошқарувчиси сифатида кўрсатилган. Баённомада 2025 йил 30 декабрда тузилган шартномага ҳавола қилинган. Spot маълумотига кўра, давлат улуши компанияга бир йилга ишончли бошқарувга берилган.

Ўша йиғилишда “WB INT EXPORT” таклиф қилган беш номзоднинг барчаси UzPost’нинг тўққиз кишилик кузатув кенгашига уч йилга сайланган. 

Давактив директори Соҳибжон Муродов 8 октябрдаги матбуот анжуманида ўша пайтда ишончли бошқарув шартномаси мавжуд эмаслигини айтган. Агентлик 14 октябрдаги баёнотида давлат акциядор мақомини сақлаб турганини ва улушни хусусийлаштириш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилмаганини билдирди. Баёнотда акциядорлар йиғилишида тилга олинган ишончли бошқарув шартномасининг амалдаги ҳолатига аниқлик киритилмади.

UzPost ва “WB INT EXPORT” 16 ноябрдаги ЕИ қарорида алоҳида санкция субъекти сифатида кўрсатилмаган. ЕИ қоидаларига кўра, рўйхатга киритилмаган компанияга чекловлар татбиқ этилишини баҳолашда санкциядаги шахснинг ундаги улуши ва компания қарорлари устидан назорати ҳисобга олинади.

UzPost’ни давлатга қайтариш керак — иқтисодчи

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг фикрича, Татьяна Кимга қарши санкциялардан кейин Давактив UzPost бўйича келишувни қайта кўриб чиқиши керак. У Wildberries’нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари орасида айнан миллий почта операторига эътибор қаратди.

“Компаниянинг ўз маблағи ва риски ҳисобига ишлаётган ё қурилаётган бошқа активлари майли, биринчи навбатда бизни Ўзбекистон почтаси хавотирга солиши керак”, — дея ёзди иқтисодчи.

Бакиров давлат улушини бошқариш ваколати очиқ танловсиз берилганини танқид қилди. Унинг фикрича, санкция хавфи давлат активини бошқарувчи компания танланаётганда ҳам, келишув тузилганидан кейин ҳам ҳисобга олиниши керак. Иқтисодчи Давактивни жамоатчиликка тушунтириш беришга ва UzPost’даги давлат улушини бошқариш ваколатини давлатга қайтаришга чақирди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+