13 822.530 so‘m

increase

25.490

152.020 so‘m

increase

0.210

11 988.320 so‘m

increase

16.920

13 822.530 so‘m

increase

25.490

21 соат аввал
Банк
118

Янгиланган прогноз: келгуси 3 йилда доллар курси қанчага чиқади?

Ўзбекистон бўйича келгуси йилларга мўлжалланган макроиқтисодий прогноз маълумотлари эълон қилинди. Унда мамлакатнинг ЯИМ ҳажми, аҳоли бошига тўғри келадиган даромад ва доллар курсининг ўзбек сўмига нисбатан қиймати бўйича кўрсаткичлар келтирилган. Мазкур прогнозлар 2025–2028 йилларни қамраб олади.

Янгиланган прогноз: келгуси 3 йилда доллар курси қанчага чиқади?
Фото: AI/Pinkod.uz

Аввалроқ S&P Global халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг узоқ муддатли суверен кредит рейтингини “барқарор” прогноз билан “BB” даражасига оширгани ҳақида хабар берилган эди. Бу сўнгги етти йил ичида рейтингнинг биринчи марта кўтарилиши ҳисобланади.

Агентлик, шунингдек, доллар курсининг ўзбек сўмига нисбатан қиймати бўйича ҳам ўз прогнозларини тақдим қилди. Унга кўра, доллар курсининг кутилмалари аввалги прогнозларга нисбатан анча паст шаклланган.

Шу билан бирга, S&P Global Ўзбекистоннинг яқин йиллардаги ЯИМ ҳажми ва аҳоли бошига ЯИМ кўрсаткичлари бўйича ҳам прогноз берди.

ЙилЯИМ (млрд $)Аҳоли бошига ЯИМ (минг $)Доллар курси (МБ/$)
202290,02,511 225
2023103,02,812 338
2024115,03,112 920
2025134,13,512 050
2026154,74,012 592
2027168,04,213 158
2028182,34,513 751

Прогнозга кўра, Ўзбекистон ЯИМ ҳажми:

  • 2025 йилда — $134,1 млрд 

  • 2026 йилда — $154,7 млрд 

  • 2027 йилда — $168 млрд 

  • 2028 йилда — $182,3 млрд 

Аҳоли бошига ЯИМ:

  • 2025 йилда — $3,5 минг

  • 2026 йилда — $4 минг

  • 2027 йилда — $4,2 минг 

  • 2028 йилда — $4,5 минг

Доллар курси прогнози (йил охирига нисбатан):

  • 2025 йил охирида — 12 050 сўм
  • 2026 йил охирида — 12 592 сўм
  • 2027 йил охирида — 13 158 сўм
  • 2028 йил охирида — 13 751 сўм

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+