11 960.180 so‘m

decrease

-46.210

13 761.380 so‘m

decrease

-3.950

150.420 so‘m

decrease

-0.020

11 960.180 so‘m

decrease

-46.210

1 соат аввал
Бозор
43

Янги “Ўргимчак одам” фильми илк дам олиш кунида $927 млн йиғди

Шундан $355 млн АҚШ ва Канада, $572 млн эса халқаро бозорлар ҳиссасига тўғри келган. Бу натижа фильмни кино тарихидаги иккинчи энг йирик глобал старт соҳиби қилди.

Янги “Ўргимчак одам” фильми илк дам олиш кунида $927 млн йиғди

Sony ва Marvel’нинг “Ўргимчак одам: Янги кун” фильми жаҳон прокатида $927 млнлик дебют қайд этди. Шундан $355 млн АҚШ ва Канада, $572 млн эса бошқа халқаро бозорлардаги намойишлардан тушган. Бу кино тарихидаги иккинчи энг йирик глобал старт бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, фильм 31 июлдан 2 августгача АҚШ ва Канададаги 4 487 та кинотеатрда $355 млн ишлаб топган. Ҳар бир кинотеатрга ўртача $79,1 мингдан тушум тўғри келган.

Бу кўрсаткич 2019 йилда $357,1 млнлик дебют қайд этган “Қасоскорлар: Интиҳо” натижасидан бор-йўғи $2,1 млн ёки 0,6 фоизга кам. Глобал бозорда ҳам “Ўргимчак одам: Янги кун” фақат илк дам олиш кунида $1,22 млрд йиғган “Қасоскорлар: Интиҳо”дан ортда қолмоқда.

Янги фильм Tom Holland иштирокидаги олдинги “Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ” натижасини сезиларли даражада яхшилади. 2021 йилда чиқарилган фильм АҚШ ва Канадада $260,1 млн, бутун дунёда эса қарийб $600 млнлик старт қайд этган эди. Шу тариқа, “Ўргимчак одам: Янги кун”нинг ички бозордаги дебюти 36,5 фоизга, глобал тушуми эса қарийб 54,5 фоизга юқори бўлди.

Умумий тушумнинг 61,7 фоизи халқаро бозорларга тўғри келган. Хитойнинг ўзида фильм $121 млн йиғди — бу хорижий тушумнинг қарийб бешдан бир қисми дегани.

Фильм атиги бир неча кун ичида 2026 йилнинг энг кўп даромад қилган фильмлари орасида тўртинчи ўринга чиқди. Ҳозирча ундан “Ўйинчоқлар тарихи 5” — $1,07 млрд, “Майкл” — $1,02 млрд ва “Супер Марио галактикаси” — $1,01 млрд натижа билан олдинда турибди. “Ўргимчак одам: Янги кун” учинчи ўринга чиқиши учун яна қарийб $84,5 млн йиғиши керак.

Шу билан бирга, $927 млнлик рақам фильмнинг якуний натижаси эмас. “Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ” ўз прокати давомида жами $1,92 млрд ишлаб топган эди. Янги фильмнинг узоқ муддатли натижаси эса кейинги ҳафталардаги тушумнинг қанчалик кескин пасайишига боғлиқ бўлади.

Маълумот учун, фильм Ўзбекистонда 6 августдан бошлаб намойиш этилади. Уни кинотеатрларда ўзбек, инглиз ва рус тилларида томоша қилиш мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+