12 524.920 so‘m

increase

27.730

14 630.360 so‘m

increase

32.390

155.960 so‘m

increase

0.250

12 524.920 so‘m

increase

27.730

14 соат аввал
Банк

UZCARD’нинг ярим йиллик соф фойдаси 52,7 фоизга ошиб, 621,6 млрд сўмни ташкил этди

Банк тизими билан таққослаганда, Ўзбекистондаги 36 та банкдан фақатгина 3 таси ярим йилликни UZCARD’дан юқорироқ фойда билан якунлаган.

UZCARD’нинг ярим йиллик соф фойдаси 52,7 фоизга ошиб, 621,6 млрд сўмни ташкил этди
Фото: AI / Pinkod.uz

UZCARD тўлов тизими 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигига оид молиявий ҳисоботини тақдим қилди. Унга кўра, компания соф фойдасида сезиларли ўсиш кузатилган. 

UZCARD тўлов тизими 2025 йил январь–июнь ойларига оид молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, компания соф фойдаси сезиларли даражада ошган.

Аудитланмаган МҲХС маълумотларига кўра, UZCARD’нинг 2025 йилнинг биринчи ярмидаги соф фойдаси 621,6 млрд сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 52,7% юқори. Ўтган йилнинг шу даврида компания 406,9 млрд сўм соф фойда қайд этган эди.

Эътиборли жиҳати шундаки, UZCARDʼнинг соф фойдаси молиявий сектордаги кўплаб йирик банкларникидан ҳам юқори бўлди. 

Фақатгина учта банк — Ўзбекистон Миллий банки, Ўзсаноатқурилишбанк ва Ҳамкорбанк соф фойда бўйича UZCARDʼдан юқори натижа кўрсатган.

Ҳисобот даврида соф тушум 68,7 фоизга ошиб, 953,3 млрд сўмни ташкил этди, операцион фойда эса 59,7 фоизга кўтарилиб, 636,4 млрд сўмга етди. 

Шу билан бирга, фойда солиғи бўйича харажатлар 3,3 млрд сўмдан 3,1 млрд сўмга қисқарган. 

Компаниянинг жами активлари эса 35,6 фоизга ошиб, 997,3 млрд сўмни ташкил қилди.

Kap Depo маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида UZCARD соф фойданинг бир қисмини дивиденд сифатида тақсимлади. Бу мақсад учун 300 млрд сўм йўналтирилиб, ҳар бир акция учун 6 000,14 сўм дивиденд тўланган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+