11 969.660 so‘m

decrease

-32.050

13 927.900 so‘m

decrease

-56.490

152.560 so‘m

decrease

-0.310

11 969.660 so‘m

decrease

-32.050

03 ноябрь, 2025
Иқтисодиёт
321

UzAuto Motors 9 ойда 2,7 трлн сўм соф фойда олди

2025 йилнинг тўққиз ойида UzAuto Motors 2 трлн 655 млрд сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 фоизга камроқдир. Шу билан бирга, компаниянинг маҳсулот сотувидан тушган тушуми 12,8 фоизга қисқарган.

UzAuto Motors 9 ойда 2,7 трлн сўм соф фойда олди
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йилнинг январь–июнь ойларида UzAuto Motors компаниясининг соф фойдаси бироз пасайган. Бу ҳақда компаниянинг молиявий ҳисоботида маълум қилинган.

Ҳисоботга кўра, жорий йилнинг тўққиз ойида компания 2 трлн 655 млрд сўм соф фойда олган. Учинчи чоракнинг ўзида (июль–сентябрь) соф фойда 1,3 трлн сўм, йилнинг дастлабки олти ойида (январь–июнь) эса 1,4 трлн сўмни ташкил этган. Компания уч ойда деярли олти ойлик даражадаги фойда олган.

Компаниянинг соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,6 фоизга ёки 99,6 млрд сўмга камайган.

Шунингдек, маҳсулот сотувидан тушган соф тушум 35,4 трлн сўмни ташкил қилган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,8 фоизга кам. Таққослаш учун, 2024 йилнинг шу даврида компания 40,6 трлн сўмлик маҳсулот сотган эди.

Шунга қарамай, ишлаб чиқариш харажатларининг 12,1 фоизга камайиши ҳисобига соф фойдада кескин пасайиш кузатилмаган. Бундан ташқари, корхона мазкур даврда 573 млрд сўм миқдорида солиқ тўлаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+