11 934.240 so‘m

decrease

-75.030

13 591.910 so‘m

decrease

-96.260

152.980 so‘m

decrease

-0.770

11 934.240 so‘m

decrease

-75.030

2 соат аввал
Банк
61

Уч йил харидор кутган Hi-Tech Bank биноси 77,8 млрд сўмга сотилди

Қарийб тўрт йил аввал лицензияси бекор қилинган Hi-Tech Bank’нинг Тошкент марказидаги собиқ маъмурий биноси 77,8 млрд сўмга сотилди. Объектни “Капиталбанк” ва “Ҳаёт Банк”нинг собиқ раҳбарлари таъсис этган “Olmos Finance” микромолия ташкилоти харид қилди.

Уч йил харидор кутган Hi-Tech Bank биноси 77,8 млрд сўмга сотилди

Қарийб тўрт йил аввал лицензияси бекор қилинган Hi-Tech Bank’нинг Тошкент марказидаги собиқ маъмурий биноси 77,8 млрд сўмга сотилди. Объектни “Капиталбанк” ва “Ҳаёт Банк”нинг собиқ раҳбарлари таъсис этган “Olmos Finance” микромолия ташкилоти харид қилди.

Бино Шайхонтоҳур туманидаги Навоий кўчасида, “Пахтакор” стадиони ва Webster университети яқинида жойлашган. Объект сўнгги уч йил давомида бир неча бор аукционга чиқарилган бўлса-да, шу вақтгача харидор топилмаган эди. Дастлаб унинг нархи 60 млрд сўм атрофида белгиланган.

Навбатдаги аукцион 1 июль куни ўтказилди. Лотнинг бошланғич нархи 74,06 млрд сўм этиб белгиланган бўлиб, савдолар якунида “Olmos Finance” 77,764 млрд сўмлик таклиф билан ғолиб бўлди.

Сотилган объект 2020 йилда қурилган беш қаватли бинодан иборат. Унинг фойдали майдони 5,3 минг квадрат метрни, ер майдони эса 0,15 гектарни ташкил қилади. Аукцион ҳужжатларида бино таъмирталаб ҳолатда экани ҳам қайд этилган.

“Olmos Finance” 2025 йил ноябрда ташкил этилган. Компаниянинг 50 фоиз улуши Шерзод Каримбаевга, қолган 50 фоизи Зоҳид Алимовга тегишли.

Шерзод Каримбаев аввал “Капиталбанк” бошқарув раиси бўлиб ишлаган ва Anorbank ташкил этилиши жараёнида иштирок этган. Зоҳид Алимов эса “Капиталбанк” ва Anorbank тизимида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган, шунингдек, “Ҳаёт Банк”нинг илк бошқарув раиси бўлган. Ҳозирда у “Таянч” микромолия банкига раҳбарлик қилмоқда.

Hi-Tech Bank’нинг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси Марказий банк томонидан 2022 йил октябрда бекор қилинган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+