11 821.180 so‘m

increase

14.210

13 419.400 so‘m

decrease

-11.030

140.440 so‘m

increase

0.580

11 821.180 so‘m

increase

14.210

Якин 9 дақиқа ичида
Банк
35

“Туронбанк” бошқаруви раиси ўринбосари Зоҳиджон Обидов лавозимидан кетди

“Туронбанк” бошқаруви раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Зоҳиджон Обидовнинг ваколатлари ўз аризасига асосан муддатидан олдин тугатилди. У ушбу лавозимда 2025 йил февралидан бери, етти ойдан сал кўпроқ ишлаган. Йиғилиш баённомасида Бош вазир ўринбосарининг топшириғи ва Марказий банкнинг танқидий хати ҳам қайд этилган, аммо уларнинг истеъфога алоқаси очиқланмаган.

“Туронбанк” бошқаруви раиси ўринбосари Зоҳиджон Обидов лавозимидан кетди

“Туронбанк” АТБ бошқаруви раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Зоҳиджон Обидовнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилди. Қарор унинг ўз аризасига асосан қабул қилинган.

“Туронбанк” бошқаруви раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Зоҳиджон Обидовнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилди. Қарор унинг ўз аризасига асосан қабул қилинган бўлиб, у мазкур лавозимда етти ойдан сал кўпроқ ишлади.

Банк кенгаши Зоҳиджон Обидовни лавозимидан озод қилиш масаласини 25 сентябрда кўриб чиққан. Қарорга мувофиқ, унинг бошқарув раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи ҳамда бошқарув аъзоси сифатидаги ваколатлари 2026 йил 29 сентябрдан тугатилган.

Йиғилиш баённомасида Бош вазир ўринбосарининг 16 сентябрдаги топшириғи ва Марказий банкнинг 4 сентябрдаги танқидий хати ҳам қайд этилган. Бироқ ҳужжатда ушбу топшириқ ва хатнинг мазмуни, шунингдек, уларнинг Обидовнинг лавозимдан кетиши билан бевосита боғлиқлиги очиқланмаган.

Зоҳиджон Сидиқович Обидов 1985 йил 11 январда Фарғона шаҳрида туғилган. У 2005 йилда Фарғона политехника институтида бакалавриатни, 2020 йилда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида магистратурани тамомлаган. Мутахассисликлари — иқтисодиёт ва давлат бошқаруви.

Обидов банк тизимидаги меҳнат фаолиятини 2006 йилда “Пахтабанк”нинг Водил филиали иқтисодий бўлимида етакчи мутахассис сифатида бошлаган. 2007 йилдан 2014 йил охиригача Ўзбекистон–Германия “Савдогар” банкининг Фарғона вилояти бўлимида турли лавозимларда ишлаган.

У 2014 йил декабрда “Туронбанк” тизимига ўтган. Кейинги йилларда банкнинг Фарғона, Андижон ва Юнусободдаги бўлинмаларига раҳбарлик қилган. 2024 йил мартдан Юнусобод банк хизматлари маркази раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

2025 йил февралда Зоҳиджон Обидов “Туронбанк” бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+