12 002.100 so‘m

increase

14.210

13 166.300 so‘m

increase

51.550

146.020 so‘m

increase

0.610

12 002.100 so‘m

increase

14.210

Якин 3 соат ичида
Банк
41

Trastbank’дан Hayot Bank’кача: учта банк устав капиталини оширишга қарор қилди

Trastbank устав капиталини икки баравар ошириб, 2 трлн 500 млн сўмга етказди. Hayot Bank 150 млрд сўмлик қўшимча акция чиқариб, устав капиталини 1 трлн сўмга етказмоқчи. Garant Bank кузатув кенгаши эса 300 млрд сўмлик янги акциялар чиқаришни тасдиқлади.

Trastbank’дан Hayot Bank’кача: учта банк устав капиталини оширишга қарор қилди

Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинган қарорларга кўра, Trastbank ва Hayot Bank’да устав капиталига оид қарорлар 20 ноябрь куни, Garant Bank’да эса 24 ноябрь куни қабул қилинган.

Trastbank акциядорлари якунига етган эмиссия натижаларини тасдиқлаган. Қолган икки банкда акцияларни жойлаштириш эмиссия давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.

Trastbank акциядорлари 28-қўшимча эмиссия якунларини тасдиқлади. Банк 1 трлн 250 млн сўмлик акция жойлаштирган. Натижада унинг устав капитали 1 трлн 250 млн сўмдан 2 трлн 500 млн сўмга етган. Акциядорлар янги миқдорни банк уставида ҳам акс эттиришга қарор қилган.

Hayot Bank’нинг ягона акциядори Ботир Раҳимов устав капиталини 150 млрд сўмга оширишга қарор қилди. Банк ҳар бири 1 000 сўмдан 150 млн дона оддий акция чиқаради ва уларнинг барчасини ёпиқ обуна орқали Раҳимовга жойлаштиради. Эмиссия тўлиқ жойлаштирилса, банк устав капитали 17,6 фоизга ошиб, 1 трлн сўмга етади.

Garant Bank кузатув кенгаши 300 млрд сўмлик қўшимча эмиссияни тасдиқлади. Банк ҳар бирининг номинал қиймати 100 сўм бўлган 3 млрд дона оддий акция чиқаради. Амалдаги акциядорлар уларни ўзларига тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ учун ажратилган 10 календарь кун тугагач, қолган акциялар ёпиқ обуна орқали Азиз Ахраровга жойлаштирилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+