“Трастбанк” бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди
Трастбанк Кузатув кенгаши қарорига кўра, Мадаманжинов Машхурбек Бошқарув раиси ўринбосари сифатида банк бошқаруви таркибига киритилди.
Шу билан бирга, 2022 йилдан буён банкнинг Ғазначилик департаменти директори сифатида фаолият юритиб келган Жалил Усманалиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан бошқарув таркибидан чиқарилди.

2026 йил 26 февраль куни “Трастбанк” ХАБ Кузатув кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда банк раҳбарияти таркибини янгилаш масаласи кўриб чиқилди.
Кенгаш қарорига мувофиқ, Мадаминжонов Машхурбек Ёқубжон ўғли “Трастбанк” Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланган, ҳамда шу муносабат билан банк Бошқаруви таркибига киритилган. Унинг номзоди Марказий банк ҳузуридаги тегишли комиссия томонидан кўриб чиқилиб, ижобий хулоса берилган. Кузатув кенгаши аъзолари мазкур қарорни бир овоздан маъқуллади.

Машхурбек Мадаминжонов 1986 йилда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган. Олий маълумотга эга: 2008 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2021 йилда эса Банк-молия академияси магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги — менежмент ва тижорат банкларини бошқариш.
Шунингдек, 2022 йил апрель ойидан буён Ғазначилик департаменти директори лавозимида ишлаб келган Усманалиев Жалил Бахтиёрович бошқа ишга ўтиши муносабати билан банк Бошқаруви аъзолигидан чиқарилди.









