12 021.220 so‘m

decrease

-54.960

13 978.270 so‘m

decrease

-16.820

169.530 so‘m

increase

0.060

12 021.220 so‘m

decrease

-54.960

34 дақиқа аввал
Иқтисодиёт
23

Тошкентда уй-жой нархлари қандай ўзгармоқда?

Тошкент уй-жой бозорида 2026 йил апрель ойида фаоллик сезиларли даражада пасайди. Бозордаги жами уй-жой таклифлари сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,7 фоизга камайди. Ҳудудлар кесимида эса 1 квадрат метр учун юқори нархлар Миробод ва Шайхонтоҳурда, нисбатан арзон таклифлар эса Учтепа ва Сергели каби туманларда кузатилди.

Тошкентда уй-жой нархлари қандай ўзгармоқда?
Фото: AI/Pinkod.uz

Тошкент уй-жой бозорида 2026 йил апрель ойида фаоллик сезиларли даражада пасайди. Бозордаги жами уй-жой таклифлари сони 44 485 тани ташкил этди. Бу март ойига нисбатан 13,4 фоизга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 17,7 фоизга кам.

Бозор таркибида эса янги уйлар улуши ошиб бормоқда. 2024 йил январида бирламчи бозор улуши 33,8 фоиз бўлган бўлса, 2026 йил апрелига келиб бу кўрсаткич 47,6 фоизга етди. Иккиламчи бозор улуши эса 66,2 фоиздан 52,4 фоизгача камайди.

Нархлар бўйича энг қиммат ҳудудлар сифатида Миробод, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманлари ажралиб турибди. Нисбатан арзонроқ сегмент эса асосан Сергели, Олмазор ва Учтепа туманларида шаклланган.

Бирламчи бозорда энг қиммат ҳудуд — Миробод 

Янги уйлар сегментида 1 квадрат метр нархи Мирободда деярли барча хона тоифаларида энг юқори даражада сақланмоқда. 1 хонали уйлар бўйича Мирободда ўртача нарх $2 121/м², 2 хонали уйлар бўйича $2 311/м², 3 хонали уйлар бўйича $2 167/м², 4 хонали уйлар бўйича эса $2 117/м² атрофида шаклланган.

Яккасарой ҳам юқори нархли ҳудудлар қаторида қолмоқда. Бу туманда бирламчи бозордаги 1 хонали уйлар $1 950/м², 2 хонали уйлар $1 916/м², 3 хонали уйлар $1 796/м², 4 хонали уйлар эса $1 900/м² атрофида баҳоланган.

Мирзо Улуғбек туманида ҳам нархлар юқори сегментга яқин. Бирламчи бозорда 1 хонали уйлар $1 962/м², 2 хонали уйлар $1 883/м², 3 хонали уйлар $1 646/м², 4 хонали уйлар эса $1 531/м² атрофида шаклланган.

Энг арзон янги уйлар эса асосан Сергели, Олмазор ва Учтепада

Бирламчи бозорда Сергелида 1 хонали уйлар $1 158/м², 2 хонали уйлар $1 071/м², 3 хонали уйлар $1 007/м², 4 хонали уйлар эса $922/м² атрофида. Бу Тошкентдаги янги уйлар сегментида энг паст нарх кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.

Учтепада бирламчи бозордаги 1 хонали уйлар $1 352/м², 2 хонали уйлар $1 175/м², 3 хонали уйлар $1 182/м², 4 хонали уйлар эса $1 201/м² атрофида. Олмазорда эса 1 хонали уйлар $1 340/м², 2 хонали уйлар $1 367/м², 3 хонали уйлар $1 317/м², 4 хонали уйлар $1 086/м² атрофида баҳоланган.

Иккиламчи бозорда ҳам Миробод етакчи

Тайёр, аввал фойдаланилган уйлар сегментида ҳам энг юқори нархлар Миробод туманида қайд этилган. Бу ерда 1 хонали уйлар $1 983/м², 2 хонали уйлар $1 835/м², 3 хонали уйлар $1 840/м², 4 хонали уйлар эса $1 677/м² атрофида.

Яккасаройда иккиламчи бозордаги 1 хонали уйлар $1 813/м², 2 хонали уйлар $1 669/м², 3 хонали уйлар $1 589/м², 4 хонали уйлар эса $1 609/м² атрофида шаклланган. Мирзо Улуғбекда эса 1 хонали уйлар $1 625/м², 2 хонали уйлар $1 482/м², 3 хонали уйлар $1 470/м², 4 хонали уйлар $1 413/м² даражасида.

Иккиламчи бозорда энг арзон ҳудуд — Сергели

Сергелида 1 хонали уйлар $1 210/м², 2 хонали уйлар $1 040/м², 3 хонали уйлар $979/м², 4 хонали уйлар эса $900/м² атрофида. Бу кўрсаткичлар пойтахтдаги энг паст нарх сегменти айнан Сергелида шаклланаётганини кўрсатади.

Олмазорда иккиламчи бозордаги 1 хонали уйлар $1 214/м², 2 хонали уйлар $1 191/м², 3 хонали уйлар $1 133/м², 4 хонали уйлар $1 195/м² атрофида. Учтепада эса 1 хонали уйлар $1 335/м², 2 хонали уйлар $1 224/м², 3 хонали уйлар $1 152/м², 4 хонали уйлар $1 195/м² даражасида.

Йиллик ўзгаришлар бўйича ҳам туманлар кесимида фарқ катта. Масалан, бирламчи бозорда 1 хонали уйлар нархи Мирободда 32,6 фоизга, Чилонзорда 29,1 фоизга, Мирзо Улуғбекда 19,2 фоизга ошган. Шу билан бирга, Шайхонтоҳурда ушбу сегмент 24,3 фоизга, Олмазорда 7,2 фоизга, Яккасаройда 5,6 фоизга пасайган.

Иккиламчи бозорда эса ўсиш анча кенгроқ тарқалган. 1 хонали уйлар бўйича Юнусободда 20,1 фоиз, Мирободда 18,4 фоиз, Мирзо Улуғбекда 15,5 фоиз, Шайхонтоҳурда 15,4 фоиз, Сергелида 15 фоиз ўсиш кузатилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+