11 960.180 so‘m

decrease

-46.210

13 761.380 so‘m

decrease

-3.950

150.420 so‘m

decrease

-0.020

11 960.180 so‘m

decrease

-46.210

11 январь, 2025
Иқтисодиёт
1372

Тошкентда уй-жой ижара нархлари қандай ўзгармоқда?

Сергелида уй-жой ижараси энг арзон бўлса, Миробод нархлар бўйича энг қиммат туман бўлган.

Тошкентда уй-жой ижара нархлари қандай ўзгармоқда?
Фото: AI

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан ўтган йил декабрь ойидаги ижара нархлари таҳлили ўтказилди. Мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари аввалги ойга нисбатан 0,9 фоизга пасайган бўлса, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ўртача нархлар 0,7 фоизга кўтарилди.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси

Ўртача таъмирланган уй-жойлар сегментидаги барча ҳажмдаги хонадонларда ижара нархи тушиши кузатилган:

1 хонали: -0,7% ↓

2 хонали: -0,4% ↓

3 хонали: -1,3% ↓

4 хонали: -0,8% ↓

Ҳудудлар кесимида

(Тушунтириш: қавс ичида ичида аввалги ойга нисбатан фарқ берилган).

Энг арзон нархлар (АҚШ доллари):

ТумaнларСергелиОлмазор
1 хонали296 (-2)286 (-44)
2 хонали345 (-15)353 (-11)
3 хонали414 (+10)426 (-37)
4 хонали451 (+40)457 (-22)

Енг қиммат нархлар (АКШ доллари):

ТумaнларМирободЯккасарой
1 хонали374 (-4) 380 (+13)
2 хонали510 (-6)521 (+33)
3 хонали634 (-46) 667 (-1)
4 хонали800 (-65)733 (-10)

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси

Бу сегментдаги барча ҳажмдаги уйлар ижара нархида декабрь ойида юқорилаш кузатилган:

1 хонали: +0,7% ↑

2 хонали: +1,1% ↑

3 хонали: +0,9% ↑

4 хонали: +3,8% ↑

Ҳудудлар кесимида

Энг арзон нархлар (АҚШ доллари):

ТумaнларСергелиУчтепа
1 хонали321 (-10) 365 (+12)
2 хонали415 (+5)453 (+3)
3 хонали508 (-1)524 (-30)
4 хонали613 (+26)644 (-44)

Энг қиммат нархлар (АҚШ доллари):

ТумaнларМирободШайхонтоҳур
1 хонали486 (+7)535 (+15)
2 хонали725 (+7)735 (+5)
3 хонали1033 (+49)1104 (+72)
4 хонали1356 (+43)1303 (+45) 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+