11 772.950 so‘m

decrease

-35.810

13 224.550 so‘m

decrease

-179.570

141.140 so‘m

decrease

-1.020

11 772.950 so‘m

decrease

-35.810

1 соат аввал
Бозор
37

Тошкентда бир сотих ернинг ўртача нархи 292 млн сўмгача пасайди

Тошкент шаҳрида бир сотих ернинг ўртача таклиф нархи 2026 йил июнида қарийб 292 млн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос ойига нисбатан 9 фоизга паст. Май ойидаги кескин пасайишдан кейин эса июнда нархлар бир ойда 2,6 фоизга тикланган. 

Тошкентда бир сотих ернинг ўртача нархи 292 млн сўмгача пасайди

Тошкент шаҳрида ер участкалари нархларининг йиллик пасайиши давом этмоқда. Марказий банкнинг 2026 йил II чораги бўйича кўчмас мулк бозори таҳлилига кўра, июнь ойида 100 квадрат метр — яъни бир сотих ернинг ўртача таклиф нархи қарийб 292 млн сўм бўлган. 

Бу бир йил аввалгига нисбатан 9 фоизга арзон. Ҳисоб-китобдан келиб чиқилса, 2025 йил июнида бир сотих ернинг ўртача таклиф нархи қарийб 321 млн сўм бўлган. Яъни бир йил ичида ўртача нарх тахминан 29 млн сўмга камайган.

Шу билан бирга, нархлар пасайиши бир текис давом этмаган. Марказий банк маълумотига кўра, май ойидаги кескин тушишдан кейин июнда ер нархлари ойлик ҳисобда 2,6 фоизга тикланган. 

Тошкент шаҳрида ер участкалари нархи 2024 йилдаги юқори даражалардан сезиларли пасайган. 2024 йил бошида бир сотих ернинг ўртача таклиф нархи қарийб 380 млн сўмгача етган бўлса, 2026 йил июнида бу кўрсаткич 292 млн сўмни ташкил этди.

Таклиф ҳажмида ҳам қисқариш кузатилган. Очиқ интернет платформаларидаги эълонлар таҳлилига кўра, II чоракда ер участкалари бўйича эълонлар сони I чоракка нисбатан 3 фоизга камайган. Айни пайтда бирламчи бозордаги уй-жой эълонлари 5,5 фоизга, ижара эълонлари эса 4,9 фоизга ошган. 

Ер бозоридаги пасайиш Тошкент кўчмас мулк бозорининг бошқа сегментларидаги динамика билан фарқ қилмоқда. Июнь ойида кўп қаватли уйлардаги хонадонлар нархи бирламчи бозорда сўм ҳисобида йиллик 6,2 фоизга, иккиламчи бозорда эса 6,3 фоизга ошган. Доллар ҳисобида ўсиш мос равишда 12 ва 12,2 фоизни ташкил этган. 

Ижара бозорида ҳам нархлар юқорилашда давом этган. Тошкентда июнь ойида хонадонларнинг ўртача таклиф ижара нархи бир квадрат метр учун ойига 9,5 доллар ёки қарийб 114 минг сўмни ташкил этган. Бу бир йил аввалгига нисбатан сўмда 5,8 фоиз, долларда эса 11,6 фоизга юқори. 

Умуман, 2026 йил II чорагида кўчмас мулк бозорида 74,4 мингта олди-сотди битими расмийлаштирилган ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан деярли ўзгармаган. Шу даврда ипотека кредитлари ҳажми 48 фоизга ошиб, 7,4 трлн сўмни ташкил этган. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+