12 105.560 so‘m

decrease

-24.450

14 232.510 so‘m

decrease

-12.970

152.560 so‘m

decrease

-0.480

12 105.560 so‘m

decrease

-24.450

20 сентябрь, 15:16
Иқтисодиёт
331

Тошкентда 4 кишилик оила учун ижарасиз яшаш харажатлари 23 миллион сўмга тушади

Агар шахс бир ўзи яшаса бу кўрсаткич 6,4 миллион сўм атрофида бўлади. Тошкентдаги яшаш қиймати Нью-Ёрк билан солиштирганда 72,2% арзонроқ, ижара нархлари эса 84,5% паст.

Тошкентда 4 кишилик оила учун ижарасиз яшаш харажатлари 23 миллион сўмга тушади
Фото: AI / Pinkod.uz

Тошкентда тўрт кишилик оиланинг ўртача ойлик яшаш харажатлари, ижарани ҳисобга олмаганда, тахминан 23 миллион сўмни ташкил қилади. Бу ҳақда Numbeo порталида келтириб ўтилган.

Агар шахс бир ўзи яшаса бу кўрсаткич 6,4 миллион сўм атрофида бўлади. Шу билан бирга, Тошкентдаги яшаш қиймати Нью-Ёрк билан солиштирганда 72,3% арзонроқ, ижара нархлари эса 84,2% паст.

Марказий Осиё шаҳарларини солиштирганда, Олмаота энг қиммат шаҳар сифатида ажралиб туради. Numbeo рейтингига кўра, Олмаотадаги яшаш қиймати индекси 29,4 пунктни ташкил қилиб, дунё бўйича 346-ўринни эгаллаган. Бишкек 26,8 пункт билан 364-ўринда, Астана 26,5 пункт билан 366-ўринда, Тошкент эса 26,2 пункт билан 370-ўринда жойлашган. Тожикистон ва Туркманистон шаҳарлари эса рейтингга киритилмаган.

Тошкентдаги яшаш харажатлари (ижарани ҳам қўшиб ҳисоблаганда) Олмаотадагига нисбатан 3,8% паст, аммо ижара нархлари Олмаотадагига нисбатан 4,6% юқори. Шу билан бирга, дунёнинг энг қиммат шаҳарларидан бири бўлган Цюрих билан солиштирганда, Тошкентдаги яшаш харажатлари ижарасиз 76,4%, ижара билан бирга 77% паст.

Дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида Швейсариянинг олтита шаҳри юқори ўринларни эгаллаган: Цюрих (112,5), Женева (111,4), Базел (110,7), Лозанна (110,5), Лугано (108,4) ва Берн (103,4). Ушбу шаҳарлар Нью-Ёркга нисбатан 3,4–12,5% қимматроқ ҳисобланади.

Шунингдек, яшаш учун энг арзон шаҳарлар асосан Ҳиндистон ва Покистонда жойлашган. Энг арзон ўнталикка Ҳиндистоннинг олтита шаҳри, Покистоннинг учта шаҳри ва Ливиянинг битта шаҳри киради.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+