12 920.000 so‘m

decrease

-11.940

14 102.180 so‘m

decrease

-5.270

149.520 so‘m

decrease

-0.660

12 920.000 so‘m

decrease

-11.940

11 февраль, 18:27
Иқтисодиёт

Тошкент супермаркетларида баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлади

Февралда энг кўп арзонлашиш картошкада кузатилган бўлса, бодринг нархи 30 фоизга қимматлаган.  

Тошкент супермаркетларида баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлади
Фото: AI / Pinkod.uz

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан 2025 йил февраль ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари мониторинги ўтказилди.

Олинган натижалар баъзи маҳсулотлар нархида пасайиш кузатилганини, айримларида эса нархнинг ошганлигини кўрсатди. Бир қатор маҳсулотларнинг нархи эса ўзгаришсиз қолган.

Мониторинг натижаларига кўра, 6 номдаги озиқ-овқат маҳсулоти минимал нархлари пасайган. Хусусан, картошканинг минимал нархи 26,1 фоизга, қизил сабзи 11,3 фоизга, лавлаги 8,2 фоизга, тухум 7,8 фоизга, сут 0,9 фоизга ва шакар нархи 0,4 фоизга арзонлашган. 

Пасайишнинг асосий сабаби бозор ҳолати ва импорт билан боғлиқ омиллар ҳисобланади. Жумладан, ўтган ойда картошка нархи сезиларли даражада ошгани сабабли Покистондан картошка импорт қилинди. Импорт ҳажмининг ошиши ички бозорда ўтган ой кескин кўтарилган картошка нархининг пасайишига олиб келди.

8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал нархлари эса ўтган ойга нисбатан ошган. Бунда мавсумий омиллар муҳим роль ўйнади. Айниқса, оқбош карам нархи кескин ошди. Бу одатий мавсумий ҳолат бўлиб, баҳор мавсуми яқинлашгани сари баъзи сабзавотлар нархининг ўсиши кузатилади. Шунингдек, бодринг нархи ҳам ошган бўлса-да, у ўтган йилнинг айни давридаги нархларга нисбатан 30 фоизга арзонроқ бўлган.

Мониторинг жараёнида 7 турдаги маҳсулотлар нархи ўзгаришсиз қолган. Булар буғдой уни, гуруч, гречка, макарон, олма, банан ва товуқ гўшти (филе)дир.

Аввалроқ, январь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 2023 йил декабрдан бери энг юқори ойлик ўсиш кўрсаткичига етгани хабар қилинган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+