11 806.970 so‘m

decrease

-18.430

13 430.430 so‘m

decrease

-52.890

139.860 so‘m

decrease

-0.480

11 806.970 so‘m

decrease

-18.430

4 соат аввал
Бозор
69

“Тошкент” фонд биржасида тарихда илк бор валютадаги корпоратив облигациялар савдоси бошланди

28-сентабрдан биржада жами $30 млнлик долларда номиналланган корпоратив облигациялар муомалага киритилди. Asia Alliance Bank эмиссияси $20 млн, Универсалбанкники эса $10 млнни ташкил этади. Бу “Тошкент” РФБ котировка рўйхатига хорижий валютадаги корпоратив облигациялар биринчи марта киритилиши ҳисобланади.

“Тошкент” фонд биржасида тарихда илк бор валютадаги корпоратив облигациялар савдоси бошланди

“Тошкент” Республика фонд биржасида 28 сентябрдан хорижий валютада номиналланган корпоратив облигациялар билан савдолар бошланди. Биржа тарихида бундай инструментлар илк бор котировка варағига киритилди.

Биринчи эмитентлардан бири Asia Alliance Bank бўлди. Банк умумий қиймати $20 млн бўлган 200 мингта облигация чиқарди. Ҳар бир облигациянинг номинал қиймати $100, муомала муддати уч йил ёки 1 095 кун этиб белгиланган.

Asia Alliance Bank облигациялари бўйича купон ставкаси йиллик 7%ни ташкил этади ва даромад ҳар чоракда тўланади. Қимматли қоғозлар биржада AAB1B3U тикери остида савдо қилинади.

Universalbank эса умумий қиймати $10 млн бўлган 100 мингта облигация чиқарди. Уларнинг ҳам номинал қиймати $100, бироқ муомала муддати икки йил ёки 730 кунни ташкил этади.

Universalbank облигацияларининг купон ставкаси Asia Alliance Bankникидан 1,5 фоиз пункт юқори — йиллик 8,5%. Купонлар ҳар чоракда тўланади. Облигациялар UNVB1B2U тикери билан муомалага чиқарилган.

Шу тариқа, икки банк томонидан маҳаллий капитал бозорига жами $30 млнлик янги инструмент чиқарилди. Агар барча облигациялар тўлиқ жойлаштирилса, банклар бир йил давомида инвесторларига купон сифатида жами қарийб $2,25 млн тўлайди: Asia Alliance Bank бўйича $1,4 млн, Universalbank бўйича эса $850 минг.

Қизиқ жиҳати, муддати қисқароқ бўлган Universalbank облигациялари юқорироқ ставка таклиф қилмоқда. Уч йиллик Asia Alliance Bank қоғозлари 7% даромад берса, икки йиллик Universalbank облигацияларида бу кўрсаткич 8,5%ни ташкил этади. 

Валютадаги корпоратив облигацияларни чиқариш имконияти президентнинг 2025 йил 18 декабрдаги PF–254-сон фармони билан яратилди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон резидентлари бўлган компаниялар облигациялар номиналини хорижий валютада белгилаши, уларни маҳаллий фонд биржасида жойлаштириши ва облигациялар билан боғлиқ ҳисоб-китобларни ҳам хорижий валютада амалга ошириши мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+