12 209.860 so‘m

increase

19.290

14 170.760 so‘m

decrease

-132.440

157.530 so‘m

increase

0.050

12 209.860 so‘m

increase

19.290

9 соат аввал
Банк
38

TOP-300 университетларга кирган ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилади

Ўзбекистонда QS ва Times Higher Education рейтингларида Топ-300 таликка кирган хорижий университетларда таҳсил олиш истагидаги ёшлар ва педагогларга имтиёзли таълим кредити берилади. Бир ўқув йили учун 20 минг долларгача ажратиладиган кредитни талабалар ўқиш тугаганидан 7 ой ўтгач, 7 йил давомида қайтариши мумкин.

TOP-300 университетларга кирган ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилади
Фото: AI/Pinkod.uz

Ўзбекистонда жаҳоннинг Топ-300 талигига кирган хорижий университетларда таҳсил олиш истагидаги ёшлар ва педагоглар учун имтиёзли таълим кредити ажратиш тартиби тасдиқланди. Бу ҳақда тегишли низом ҳукумат қарори билан қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, имтиёзли таълим кредитлари Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан ажратилади ҳамда уларни бериш ва қайтариш тартиби белгилаб берилган.

Кредит Quacquarelli Symonds (QS) ёки The Times Higher Education (THE) рейтингларида Топ-300 таликка кирган хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган Ўзбекистон фуқароси бўлган ёшлар ва педагогларга берилади.

Таълим кредити бакалавриат ва магистратура дастурларида таҳсил олиш учун ажратилади. Унинг максимал миқдори бир ўқув йили учун 20 минг долларгача бўлиб, маблағ миллий валютада тақдим этилади.

Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан кейин 7 ой ўтгач бошланиб, 7 йил давомида қайтарилади.

Кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

  • ариза;
  • шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
  • таклифнома-хат (1-курс талабалари учун);
  • академик ўзлаштириш натижалари (2-курсдан бошлаб);
  • тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича шартнома ва ОТМ банк реквизитлари кўрсатилган инвойс;
  • биргаликда қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромадлари тўғрисида маълумот;
  • меҳнат дафтарчасидан кўчирма (30 ёшдан ошган педагоглар учун).

Таълим кредити бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси — 14 фоиз миқдорида белгиланган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+