12 228.580 so‘m

increase

20.500

14 282.980 so‘m

increase

166.780

155.960 so‘m

increase

0.960

12 228.580 so‘m

increase

20.500

Якин 25 дақиқа ичида
Бозор
22

The New York Times Bitcoin асосчисини фош қилганини даъво қилмоқда. Аслидачи?

New York Times Bitcoin ихтирочиси британиялик криптограф Адам Бек эканлигини даъво қилмоқда. Бунга асос қилиб матнлардаги ўхшашликлар ва қатор тасодифлар келтирилган. Лекин Адам Бекнинг ўзи буни “шунчаки хато” демоқда. ОАВ илгари ҳам кўп марта сохта “Сатоши”ларни топганини ҳисобга олсак, аслида бу сафарги вазият қандай?

The New York Times Bitcoin асосчисини фош қилганини даъво қилмоқда. Аслидачи?
Фото: AI/Pinkod.uz

New York Times нашри бир йиллик тадқиқотлардан сўнг Битcоинънинг ҳақиқий ихтирочиси кимлигини аниқлаганини даъво қилмоқда

Нашрга кўра у британиялик криптограф Адам Бек. Бироқ 55 ёшли мутахассис буни қатъиян рад этиб, хато деб атади. Бу кимнингдир очиқчасига Сатоши Накамото сифатида кўрсатилиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. 

New York Тимесънинг даъвоси

Theranos можароси атрофидаги фош қилувчи мақолалари билан танилган журналист Жон Каррейру бир йилдан ортиқ вақт давомида Сатоши Накамотонинг маълум бўлган ёзишмаларини, шунингдек, 1992 йилдан 2008 йилгача фаол бўлган учта криптография почта рўйхатидаги минглаб хабарларни таҳлил қилди. Натижада 620 номзодга тегишли 134 308 та хабардан иборат маълумотлар базаси яратилди.

Ёзув услубининг учта мустақил таҳлили Адам Бек стилистик жиҳатдан Сатоши Накамотога энг ўхшаш номзод эканини кўрсатди. Таҳлиллардан бирида Сатошининг матнларида сўзларни чизиқча (дефис) билан ёзишдаги 325 хил хато аниқланган. Бек ҳам улардан 67 тасига йўл қўйган; унга энг яқин иккинчи номзод эса атиги 38 та шундай хатога йўл қўйган.

Бундан ташқари, газета яна бир қизиқ ҳолатни аниқлади. Адам Бек ҳали Bitcoin ҳақида ҳеч ким билмайдиган вақтларда (1997-1999 йилларда) форумларда Битcоинъга ўхшаш тизимни батафсил тасвирлаб берган. Шунингдек, 2008 йилнинг охирида Сатоши Накамото Битcоинъни эълон қилганда, Адам Бек форумларда ёзмай қўйган. Ва аксинча, Сатоши ғойиб бўлганидан сўнггина (2011 йилда) Бек яна Bitcoin ҳақида очиқ гапира бошлаган.

Адам Баcк буни инкор этмоқда

Back бу гаплар ёлғон эканини айтди ва Х (собиқ Twitter) тармоғида шундай ёзди:

“Мен Сатоши эмасман. Лекин мен бошидан электрон пуллар ва интернетдаги махфийлик лойиҳаларига қизиқиб, уларда қатнашганман”.

Матнлардаги ўхшашликларни у оддий ҳолат деб тушунтирди. "Буларнинг ҳаммаси шунчаки тасодиф. Бир соҳада ишлайдиган ва қизиқишлари бир хил бўлган одамлар кўпинча бир хил сўз ва ибораларни ишлатишади", дейди у.

Лекин у ўз гапини исботлаши мумкин бўлган электрон почта маълумотларини журналистларга беришни хоҳламади. Бойлиги ҳақида эса ҳазиллашиб: “2009 йилда эринмасдан Bitcoin қазиб олмаганимдан афсусдаман”, деб қўйди.

Нима учун бу савол шунчалик муҳим?

Сатоши Накамото кимлигини билиш қизиқишдан ташқари, катта пул масаласи ҳамдир. Ҳақиқий Сатошининг ҳамёнида 1 миллиондан ортиқ Bitcoin бор (бу ҳозирги пулда тахминан 70-78 миллиард доллар дегани). Яъни, у дунёдаги энг бой одамлардан бири ҳисобланади.

Агар Адам Баcк ҳақиқатан ҳам Сатоши бўлса, бунинг қонуний жавобгарлиги ҳам бор. Чунки ҳозирда у жуда катта Bitcoin захирасига эга бўлган корпорациянинг раҳбари ҳисобланади. АҚШ қонунларига кўра, бундай муҳим маълумот (агар у Сатоши бўлса) инвесторлардан сир тутилмаслиги керак.

Бу биринчи ҳолат эмас

Илгари ҳам бир неча марта турли одамларни “Сатоши Накамото” деб эълон қилишган, лекин буларнинг ҳеч бири исботини топмаган:

  • 2024 йилда HBO канали канадалик Питер Тоддни Сатоши деб айтди, лекин у ҳам буни рад этди.
  • Адам Бекнинг ўзини ҳам аввалроқ бир неча марта асосчи дейишган.
  • Ҳал Финней каби бошқа машҳур дастурчилар ҳам йиллар давомида шубҳа остида бўлишган.

Хуллас, то ҳақиқий асосчи ўзининг эски ҳамёнидан электрон рақамли имзосини кўрсатмагунича, Bitcoin ихтирочиси кимлиги сир бўлиб қолаверади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+