12 831.810 so‘m

decrease

-25.540

14 606.450 so‘m

decrease

-66.360

163.750 so‘m

increase

0.300

12 831.810 so‘m

decrease

-25.540

2 кун аввал
Технология

Telegram’да янгиланиш: канал админларига бевосита ёзиш, HD фото юбориш, овозли хабарни таҳрирлаш ва бошқалар

Янги версия каналларга бевосита хабар юбориш, овозли хабарларни аниқ қирқиш, гуруҳларда мавзуларни тезда бошқариш ва фотосуратларни 4 баробар юқори сифатда юбориш каби муҳим функцияларни ўз ичига олади.

Шунингдек, Telegram сўровномаларига 12 тагача вариант қўшиш имконияти ҳам пайдо бўлди. 

Telegram’да янгиланиш: канал админларига бевосита ёзиш, HD фото юбориш, овозли хабарни таҳрирлаш ва бошқалар

Telegram мессенжери навбатдаги янгиланишни эълон қилди. Янги версия ўз ичига бир қатор янги имкониятларни қамраб олган.

Каналлар админларига бевосита хабар юбориш

Эндиликда фойдаланувчилар ўзлари обуна бўлган каналларга бевосита хабар юборишлари мумкин. Ушбу функция орқали канал эгаси ёки администратори билан шахсий мулоқот қилиш имконияти пайдо бўлади. Хабарлар махсус интерфейсда, шахсий ёзишмалардан алоҳида ҳолда кўрсатилади.

Канал эгаси бу функцияни фаоллаштириш учун "Канал созламалари" бўлимидаги "Бевосита хабарлар" опциасини ёқиши керак. Шунингдек, улар ҳар бир юборилган хабар учун тўлов белгилаши орқали мулоқотни тартибга солиш ва мантиқий муносабатни рағбатлантириш имкониятига эга бўлади.

Гуруҳларда мавзу бўйича таблар

Гуруҳларда мавзу билан ишлаш жараёни ҳам сезиларли даражада қулайлашди. Энди мавзулар янги ёрлиқлар тизими орқали бошқарилади: фойдаланувчи чап томонда кенг панел ёки юқоридаги ихчам панел ёрдамида тезда керакли мавзуга ўта олади. Ушбу функцияни “Гуруҳ созламалари”дан ёқиш мумкин.

Овозли хабарларни қирқиш

Янгиланиш билан овозли хабарлар учун қирқиш (trim) функцияси жорий этилди. Энди фойдаланувчи ёзиб бўлган хабарининг бошланиш ва якун нуқталарини белгилаб, ортиқча қисмларни олиб ташлаши мумкин. Бу айниқса, узоқ ва мукаммал хабарлар ёзишда фойдалидир. Ёзувни қулфга олган ҳолда бошлаш ва якунлангач қирқиш менюсидан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, фойдаланувчи ёзувни паузага қўйиб, исталган вақтда давом эттириш имконига эга.

Фотосуратларни HD форматда юбориш

Фотосуратларни жўнатишда ҳам сифатни ошириш учун янги “Юқори сифат” опциаси қўшилди. Бу режим орқали юборилган суратлар 4 баравар кўпроқ пикселга эга бўлади, бироқ ҳажми 0.5 MB дан ошмайди. Расм жўнатишдан олдин таҳрирлаш ойнасидаги SD белгиси босилади ёки илова менюсида “Юқори сифатда юбориш” варианти танланади. Бу, айниқса, саёҳат фотосуратлари ва селфилар учун фойдалидир.

iOS фойдаланувчилари учун тўғридан-тўғри медиа улашиш

iOS фойдаланувчилари учун яна бир қулайлик шундаки, энди бошқа иловалардаги медиаларни Telegram ҳикоясига тўғридан-тўғри улашиш мумкин. Масалан, “Фотос” иловасидан топилган расм “Улашиш” тугмаси орқали Telegram ҳикоя муҳарририда очилади.

Кенгайтирилган сўровномалар

Шунингдек, Telegram’даги сўровнома функцияси ҳам кенгайтирилди. Энди ҳар бир сўровнома учун 12 тагача жавоб варианти қўшиш мумкин. Фойдаланувчилар ушбу сўровномаларни ўзларининг сақланган хабарларига юбориб, кейинчалик ундан фойдаланиш ёки бошқа чатларга улашиш имкониятига эга бўлади.


Аввалроқ, Telegram’га ёз мавсуми бошланиши билан Илон Маскга қарашли xAI компаниясининг Grok сунъий интеллекти интеграция қилиниши ҳақида хабар берилган эди.

Келишув доирасида Телеграм 300 миллион доллар нақд ва акциялар шаклидаги маблағ олди ҳамда обуна сотувларидан 50 фоиз улушга эга бўлади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+