11 820.480 so‘m

increase

19.250

13 766.130 so‘m

increase

28.320

137.510 so‘m

increase

0.780

11 820.480 so‘m

increase

19.250

35 дақиқа аввал
Work&life
68

Teacher Azam бир ойда қанча пул топади?

Ижтимоий тармоқларда Teacher Azam номи билан танилган блогер ва тадбиркор Миразам Абдуллаев ойлик даромадини очиқлади. 

Унинг айтишича, Englify’нинг ойлик айланмаси 220–250 минг долларга етади, ўзи эса қарийб 50 минг доллар даромад қилади. 

Бироқ маблағнинг катта қисми янги лойиҳаларга қайта инвестиция қилингани сабабли, амалда унинг қўлига 20–30 минг доллар тушади. 

Teacher Azam бир ойда қанча пул топади?

Ижтимоий тармоқларда Teacher Azam тахаллуси билан танилган машҳур блогер, тадбиркор Миразам Абдуллаев PulNews YouTube каналида Жаҳонгир Латиповга берган интервьюсида бир ойда қанча пул топишини очиқлади.

Унинг айтишича, Englify’нинг ойлик айланмаси 220–250 минг долларга яқин. Бу 1 сентябрдаги расмий валюта курси бўйича 2,6–3 трлн сўмга тенг.

Компания шу суръатни сақласа, унинг йиллик айланмаси 2,64–3 млн доллар ёки 31,2–35,5 млрд сўмни ташкил этади. Абдуллаевнинг ўзи Englify йилига 2,5 млн доллардан ортиқ айланма қилишини айтган.

Блогернинг шахсий даромади эса компания айланмасидан алоҳида. Унинг сўзларига кўра, даромадининг қарийб ярми Энглифйъдан, қолган ярми блогерлик фаолияти, жумладан реклама ва сторислардан келади.

“Реинвестиция қилмаганимда, бошқа лойиҳаларни бошламаганимда ойига 50 минг доллар атрофида топган бўлардим”, — деди Абдуллаев.

Бироқ тадбиркор бу маблағнинг барчасини шахсий эҳтиёжлари учун олмаслигини таъкидлади.

Абдуллаевнинг айтишича, Englify’дан ташқари яна бешта лойиҳа параллел ривожлантирилмоқда. Даромаднинг катта қисми ушбу лойиҳаларга қайта инвестиция қилинаётгани сабабли амалда унинг қўлига ойига 20–30 минг доллар ёки 236–355 млн сўм атрофида пул тушади.

Бунда 220–250 минг доллар Englify’нинг умумий айланмаси бўлиб, компаниянинг соф фойдаси ёки Абдуллаевнинг шахсий даромади эмас. Харажатлар, ходимлар маоши, солиқлар ва инвестициялар чиқариб ташланганидан кейинги натижа интервьюда очиқланмаган.

Englify сайтида инглиз тили курсларининг ойлик нархи танланган тарифга қараб 750–820 минг сўм этиб кўрсатилган. Компания айтган ойлик айланма фақат шу тарифлар ҳисобидан шаклланган деб фараз қилинса, у тахминан 3,2–3,9 мингта бир ойлик тўловга тенг келади. Блогернинг ўзи суҳбатда Englify онлайн мактабида шу кунга қадар 20 мингдан ортиқ талаба таҳсил олганини билдириб ўтди.

Очиқ маълумотларга кўра, “Englify” МЧЖ 2022 йил 15 августда рўйхатдан ўтган. Компаниянинг 60 фоиз улуши Миразам Абдуллаевга, 40 фоизи Зиявуддин Вахобовга тегишли. Englify 2024 йил ноябрдан IT Park резиденти ҳисобланади.

Englify инглиз тилини ўргатишга мўлжалланган онлайн мактаб ва мобил иловани бошқаради. Платформада видеодарслар, жонли машғулотлар, мини-ўйинлар, интерактив топшириқлар ва сунъий интеллект ёрдамчиси мавжуд. Илова Google Play’да 500 минг мартадан ортиқ юклаб олинган.

Шунингдек, Миразам Абдуллаев номидаги дастурчи саҳифаларида рус тилини ўргатувчи Рустоз ва немис тилига ихтисослашган Guten иловалари ҳам жойлаштирилган. Englify бренди остида 5–12 ёшли болаларга мўлжалланган Englify Kids лойиҳаси ҳам ишлайди. 

Бироқ улар Абдуллаев интервьюда тилга олган бешта янги лойиҳанинг барчасини ташкил этиши ёки этмаслиги очиқланмаган.

Блогернинг Instagram саҳифасида 585 минг, YouTube каналида эса 530 мингга яқин обуначи бор. 

2026 йил 22 августда Миразам Абдуллаев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Президент фармонида у “Englify” МЧЖ раҳбари ва ижтимоий тармоқлардаги “Teacher Azam” саҳифаси асосчиси сифатида кўрсатилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+