12 058.450 so‘m

decrease

-27.110

13 818.980 so‘m

decrease

-51.620

164.040 so‘m

decrease

-0.480

12 058.450 so‘m

decrease

-27.110

3 соат аввал
Банк
62

TBC Bank устав капиталини 340 млрд сўмга оширмоқда

TBC Bank ҳар бирининг номинал қиймати 1 минг сўм бўлган 340 млн дона қўшимча аксия чиқаради. Уларнинг барчаси ёпиқ обуна асосида банк акциядори — “TBC DIGITAL” АЖга жойлаштирилади.

TBC Bank устав капиталини 340 млрд сўмга оширмоқда

TBC Bank акциядорлари банк устав капиталини қўшимча акциялар чиқариш ҳисобига 340 млрд сўмга оширишга қарор қилди.

Банкнинг 18 июнь куни ўтказилган навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишида 340 млн дона оддий, эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги акцияларни чиқариш маъқулланган. Ҳар бир акциянинг номинал ва жойлаштириш қиймати 1 минг сўм этиб белгиланган.

Қўшимча акцияларнинг барчаси ёпиқ обуна асосида банк акциядори — “TBC DIGITAL” АЖга жойлаштирилади. Акциялар учун тўлов Ўзбекистон миллий валютасида, нақдсиз шаклда амалга оширилади.

Акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 30 кун ичида жойлаштирилиши режалаштирилган. Жараёнга андеррайтерлар жалб қилинмайди.

Йиғилишда, шунингдек, банк уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарорлар ҳам тасдиқланган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+