12 158.590 so‘m

decrease

-39.690

14 238.920 so‘m

decrease

-2.570

157.880 so‘m

increase

1.310

12 158.590 so‘m

decrease

-39.690

10 соат аввал
Технология
45

“Тарихдаги энг йирик фирибгарлик”: Павел Дуров WhatsApp’ни шахсий ёзишмаларни ўқишда айблади

Telegram асосчиси Павел Дуров WhatsApp мессенжерини “тарихдаги энг йирик фирибгарлик” деб атаб, қаттиқ танқид остига олди. Унинг таъкидлашича, дастурдаги яширин туйнуклар ёрдамида Meta ходимлари миллиардлаб фойдаланувчиларнинг шахсий ёзишмаларини бемалол ўқий олади.

“Тарихдаги энг йирик фирибгарлик”: Павел Дуров WhatsApp’ни шахсий ёзишмаларни ўқишда айблади
Фото: AI/Pinkod.uz

Telegram асосчиси ва бош директори Павел Дуров рақобатчи ҳисобланган WhatsApp мессенжерини кескин танқид остига олди. Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига учинчи шахслар бемалол кира олиши ҳақидаги янги фактлар юзага чиққач, Дуров WhatsApp’нинг end-to-end (учдан-учга) шифрлаш ҳақида бонг уриб келган даъволарини очиқдан-очиқ улкан фирибгарлик деб атади.

WhatsApp’даги “яширин туйнук” (backdoor) можароси

Яқинда эълон қилинган суд даъво аризасида Meta ходимлари ҳамда ёлланма ишчилар WhatsApp’нинг шунча кўкларга кўтарилган махфийлик протоколларини қандай қилиб айланиб ўта олиши мумкинлиги батафсил фош қилинган.

Ҳужжатларга кўра, WhatsApp’нинг дастлабки кодидаги махфий “яширин туйнук” ушбу шахсларга “шифрлаш тизимини айланиб ўтиш орқали фойдаланувчиларнинг шахсий хабарларини бемалол ўқиш” имкониятини тақдим этади.

Гарчи бу рухсатдан асосан фирибгарлик гумони билан белгиланган ёки қоидаларга зид бўлган хабарларни текшириш мақсадида фойдаланилса-да, аризада ходимлар аслида фойдаланувчиларнинг ёзишмаларига жуда кенг кўламда кириш имконига эга эканлигига алоҳида урғу берилган.

Meta компаниясининг маълумотларидан шу нарса англашиладики, платформа фойдаланувчилари уларни бунчалик юқори даражада кузатишаётганидан мутлақо бехабар бўлишган.

Мета ҳам, WhatsApp ҳам фойдаланувчиларнинг шахсий ёзишмалари бегона шахслар томонидан "ушлаб олиниши, ўқилиши, сақлаб қўйилиши, уларга кирилиши ва/ёки кўздан кечирилиши" мумкинлиги ҳақида улардан ҳеч қандай очиқ розилик сўрамайди.

“Миллиардлаб фойдаланувчиларни лақиллатиш”

Дуров Meta компаниясига қарашли ушбу иловани қоралаш мақсадида Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида ўз муносабатини билдирди. У WhatsApp’нинг маълумот тўплаш бўйича эҳтимолий шубҳали ҳаракатларини Telegram’нинг қатъий махфийлик қоидаларига қарама-қарши қўйиб, таққослади.

“WhatsApp’нинг шифрлаш тизими миллиардлаб одамларни лақиллатиб келаётган, тарихдаги энг йирик истеъмолчи фирибгарлиги бўлиши эҳтимолдан холи эмас”, — деб ёзади Дуров. 

“Ўзининг баландпарвоз гапларига қарамай, бу дастур фойдаланувчиларнинг хабарларини бемалол ўқийди ва уларни учинчи шахсларга узатади. Telegram эса ҳеч қачон бундай ишга қўл урмаган ва келажакда ҳам урмаганди”, — дея қатъий таъкидлади у.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+