12 128.020 so‘m

increase

29.900

14 419.000 so‘m

increase

65.790

158.520 so‘m

decrease

-0.120

12 128.020 so‘m

increase

29.900

2 соат аввал
Банк
29

SQB ва Ипотека-банк акциялари нега кескин ошгани маълум бўлди

Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, бу ҳолат индивидуал инвестиция қарорлари, банк секторига инвесторлар қизиқишининг ортиши ҳамда муҳим корпоратив ахборотлар билан изоҳланди. 

Хусусан, 8 январь куни SQB’нинг 30 фоиз улуши Миллий инвестиция жамғармасига ўтгани акциялар нархига таъсир кўрсатган.

SQB ва Ипотека-банк акциялари нега кескин ошгани маълум бўлди
Фото: AI/Pinkod.uz

2026 йил 21 январдан бошлаб “Ўзсаноатқурилишбанк” (SQB) ва “Ипотека-банк” акциялари бўйича биржа савдолари вақтинча тўхтатилган эди

Бунга ушбу акциялар нархининг қисқа муддат ичида сезиларли даражада ошгани ва бу ҳолатга таъсир этган омилларни батафсил ўрганиш зарурати сабаб бўлган.

Комплекс таҳлил доирасида бир қатор асосий омиллар чуқур ўрганилди. Хусусан, банклар томонидан эълон қилинган сўнгги муҳим фактлар, ахборот муҳити ва янгиликлар оқими, молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар, акциялар нархининг сўнгги уч йилдаги тарихий динамикаси ҳамда амалга оширилган битимларнинг параметрлари таҳлил қилинди.

Савдо фаолиятини доимий мониторинг қилиш доирасида Биржа томонидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг оддий акциялари бўйича савдоларда иштирок этган 15 та инвестиция воситачиси томонидан амалга оширилган операциялар алоҳида тартибда чуқур таҳлил қилинди.

Таҳлил натижаларига кўра, инвестиция воситачилари қуйидаги ҳолатларни тасдиқлади:

  • савдолар асосан бир марталик битимлар кўринишида амалга оширилган;
  • операциялар индивидуал инвестиция қарорлари асосида бажарилган;
  • акциялар котировкаларининг ўсиши эмитент томонидан муҳим фактлар эълон қилиниши билан боғлиқ бўлиши мумкин;
  • банк секторига инвесторлар қизиқишининг ортиши ҳамда бозордаги ижобий кутилмалар ушбу жараённи кучайтирган.

Шунингдек, 2026 йил 8 январь куни openinfo.uz расмий веб-сайтида Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси эгалигига “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 30 фоиз оддий акциялари ўтгани тўғрисида ахборот эълон қилингани аниқланган. Ушбу хабар бозор иштирокчилари учун муҳим сигнал бўлиб хизмат қилгани қайд этилди.

Худди шундай, савдо фаолиятини мониторинг қилиш жараёнида Биржа томонидан “Ипотека-банк” АТИБнинг оддий акциялари бўйича савдоларда иштирок этган инвестиция воситачилари томонидан амалга оширилган операциялар ҳам чуқур таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, ушбу савдолар юзасидан ижобий хулосалар тақдим этилган.

Натижада, акциялар бўйича савдолар 2026 йил 28 январдан бошлаб 2026 йил 20 январь ҳолатига шаклланган ёпилиш нархи асосида қайта тикланди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+