11 813.090 so‘m

decrease

-7.390

13 677.200 so‘m

decrease

-88.930

135.610 so‘m

decrease

-1.900

11 813.090 so‘m

decrease

-7.390

1 соат аввал
Банк
69

Solfy-NBU можароси халқаро арбитражга чиқди: Ўзбекистондан 100 млн доллар талаб қилинмоқда

Россиялик инвестор Максим Полетаев ва Solfy Рус Ўзбекистонга қарши ICSID халқаро арбитражига мурожаат қилди. Улар Solfy ва NBU ўртасидаги можаро ортидан Ўзбекистондан 100 млн доллар компенсация талаб қилмоқда. Бу сумма ҳозирча арбитраж қарори эмас, даъвогар томоннинг талаби ҳисобланади.

Solfy-NBU можароси халқаро арбитражга чиқди: Ўзбекистондан 100 млн доллар талаб қилинмоқда

Сбербанкнинг собиқ биринчи раис ўринбосари Максим Полетаев ва Solfy Rus Ўзбекистонга қарши Жаҳон банки ҳузуридаги Инвестиция низоларини ҳал қилиш бўйича халқаро марказга — ICSID’га мурожаат қилди. Бу ҳақда 2 сентябрь куни Global Arbitration Review хабар берди.

Даъво қиймати 100 млн доллар деб кўрсатилган. Иш 2013 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасида тузилган инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимга асосланган. Мазкур битим 2014 йил 14 январдан кучга кирган.

Полетаев томонининг халқаро юридик маслаҳатчиси Amsterdam & Partners Ўзбекистон битимдаги бир қатор инвесторларни ҳимоя қилиш кафолатларини бузганини даъво қилмоқда. Хусусан, инвесторлар адолатсиз муносабат, ноқонуний экспроприация, дискриминация, инвестицияларни етарлича ҳимоя қилмаслик ҳамда маблағларни ўтказишга тўсқинлик қилиш ҳолатларини келтирмоқда. Бу айбловлар ҳозирча даъвогар томоннинг позицияси бўлиб, арбитраж томонидан мазмунан тасдиқланган эмас.

Mojaro Solfy карталаридан бошланган

Solfy Ўзбекистон бозорига 2020 йилда кирган. 2021 йилда компания Миллий банк билан ҳамкорликда фоизсиз муддатли тўлов карталарини чиқариш бўйича келишувга эришган.

Лойиҳа доирасида банк молиялаштиришни таъминлаши, Solfy эса технология, маркетинг ва савдо ҳамкорларини жалб қилиш билан шуғулланиши кўзда тутилган. Карталар амалда 2022 йилдан чиқарила бошлаган. Дастлаб томонлар бир неча йил ичида 1 млн дан ортиқ карта чиқариш ва Ўзбекистондаги йирик чакана савдонинг ярмидан кўпроғини ҳамкорлик тармоғига улашни режалаштирган эди.

Бироқ кейинчалик томонларнинг муносабатлари ёмонлашиб, низо Ўзбекистон судларига кўчди.

Маҳаллий судлар Солфйъдан Миллий банк фойдасига жами 21,32 млрд сўм ундириш ҳақида қарор чиқарган. Шундан 19 млрд сўмдан ортиғи асосий қарз ҳиссасига тўғри келган. Низо Солфйънинг шартномада назарда тутилган тўловларни амалга оширмагани билан боғлиқ эди.

Миллий банк кейинчалик мазкур суд қарорларини Англияда ҳам ижро эттириш жараёнини бошлаган. Банкнинг британиялик юристлари ундирилиши керак бўлган суммани тахминан 1,32 млн фунт стерлинг деб баҳолаган.

Solfy раҳбари ҳам ҳибсга олинган

Можаро фонида 2026 йил мартида Солфйънинг Ўзбекистондаги раҳбари Уктам Хасанов ҳибсга олинган. Унга қарийб 17 млрд сўмни ўзлаштириш ёки растрата қилиш билан боғлиқ айблов қўйилган.

Полетаев вакиллари Хасановнинг ҳибсга олинишини тижорий низода Солфйъга босим ўтказиш воситаси сифатида талқин қилмоқда. Улар июнь ойида БМТнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳига ҳам мурожаат қилган. Энди инвесторлар ICSID арбитражидан Хасановни озод қилишга қаратилган вақтинчалик таъминот чораларини ҳам сўрашни режалаштирмоқда.

Миллий банк эса бу айбловларни рад этган. Банк аввалроқ Solfy вакилларини тижорий ва ҳуқуқий низони сиёсийлаштиришга уринишда айблаб, Ўзбекистондаги судларнинг Solfy бўйича қарорлари якуний ва мажбурий эканини билдирган. Шунингдек, банк Хасанов бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фақат Миллий банк эмас, яна тўққиз нафар бошқа шахс ҳам мурожаат қилганини маълум қилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+