12 136.570 so‘m

decrease

-0.530

14 318.730 so‘m

increase

11.520

157.700 so‘m

decrease

-0.830

12 136.570 so‘m

decrease

-0.530

2 соат аввал
Банк
37

Solfy ФинТех платформаси NBU’ни шартнома шартларини бузиш ва таҳдид йўллашда айбламоқда

Solfy платформаси Миллий банкга (NBU) нисбатан жиддий айбловлар билан чиқди. Компания ҳамкорлик шартномаси бузилганини ҳамда асосий инвестор ва унинг шерикларига босим ва таҳдидлар бўлганини иддао қилмоқда.

Solfy ФинТех платформаси NBU’ни шартнома шартларини бузиш ва таҳдид йўллашда айбламоқда
Фото: AI/Pinkod.uz

ФинТех йўналишида фаолият юритувчи Solfy компанияси Ўзбекистон Миллий банкини (NBU) муҳим ҳамкорлик шартномасини бузганликда ва асосий инвестори ҳамда унинг яқинларига жиддий таҳдидлар йўллаганликда айбламоқда.

Айбловлар нималарга боғлиқ?

Solfy 24 февраль куни расмий баёнот бериб, NBU’ни шартнома шартларини бузганликда айблади. Компания таъкидлашича, банк нафақат шартномавий мажбуриятларни бажармаган, балки ноэтик ҳаракатларга ҳам йўл қўйган. Компания манфаатларини халқаро юридик фирма Amsterdam & Partners LLP ҳимоя қилаётгани маълум қилинган.

Maksim Poletaev napušta Sberbank | NACIONAL.HR | News portal  najutjecajnijeg političkog tjednika

Даъволар марказида Solfy’нинг асосий инвестори Максим Полетаев турибди. У аввал Fortenova Group бошқаруви раиси ҳамда Russian Aluminium Management OJSC бош директорининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 

Юридик фирма маълумотига кўра, икки томон ўртасидаги бизнес муносабатлари узилганидан сўнг, Полетаев ва унинг шериклари NBU вакиллари томонидан босим ва таҳдидларга дуч келган.

NBU ҳозирча ушбу айбловлар юзасидан ҳеч қандай расмий изоҳ бермаган.

Ҳамкорликнинг тарихи

2018 йилда Малтада ташкил этилган Solfy фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш (BNPL) моделига ихтисослашган финтеч платформа ҳисобланади. Компания банклар, савдо тармоқлари ва истеъмолчиларни ягона экотизимда бирлаштиради ҳамда 12 ойгача муддатга, яширин тўловлар, бошланғич бадал ёки фоизларсиз харид қилиш имконини беради. Ташкил этилганидан буён Solfy Европа, Россия, Беларус ва Ўзбекистонда фаолиятини кенгайтириб, минтақада миллиондан ортиқ карта чиқарган.

Бюджетингизга зарарсиз харид қилинг

NBU билан ҳамкорлик 2021 йилда бошланган. Мақсад Ўзбекистон бозори учун инновацион бўлиб-бўлиб тўлаш картасини ишга тушириш эди. Ҳамкорлик икки томон учун ҳам манфаатли, яъни “win-win” модель сифатида баҳоланган. Бунда Solfy замонавий технология ва халқаро тажриба олиб кириши, NBU эса маҳаллий инфратузилма ва тартибга солиш бўйича кўмак кўрсатиши кутилган. 

Бугунги аҳвол

Бироқ NBU саҳифалари орқали Solfy картаси ҳақида маълумотлар бериш 2024 йил июнь ойига келиб тўхтаб қолган. 

Ҳозирги пайтда Solfy’нинг Ўзбекистондаги фаолияти очиқ манбаларда деярли кўринмайди. Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари янгиланмаяпти. Масалан, Instagram саҳифасидаги охирги пост 8 ой аввал жойланган. Картани ушбу даврда расмийлаштирган мижозлар ундан ҳозир ҳам фойдалана олаётгани ёки йўқлиги очиқ манбаларда аниқлаштирилмаган.

2024-йилги реклама маълумотларига кўра, Solfy орқали 4 000 дан ортиқ дўконда муддатли тўловга харид қилиш мумкин бўлган. Улар қаторида Korzinka Go, Yandex Eats, Makro супермаркетлар тармоғи ва бир қатор йирик маиший техника дўконлари бор эди.

Айни пайтда Solfy.com сайтига кирилганда фойдаланувчилар автоматик равишда Sabzi номли муддатли тўлов хизматига йўналтирилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+