12 021.610 so‘m

decrease

-38.170

14 092.930 so‘m

decrease

-36.310

150.440 so‘m

increase

0.370

12 021.610 so‘m

decrease

-38.170

14 соат аввал
Иқтисодиёт
57

Сенат 2025 йилда бюджетдан ташқари сарфланган 40,9 трлн сўмни йил охирида тасдиқлаб берди

Сенатнинг 12-ялпи мажлиси муҳокамаларида чекланган миқдордан ташқари сарфланган қарийб 41 трлн сўм қўшимча харажатлар йил якунланиши арафасида маъқулланди.

Сенат 2025 йилда бюджетдан ташқари сарфланган 40,9 трлн сўмни йил охирида тасдиқлаб берди
Фото: Сенат матбуот хизмати

Сенатнинг 12-ялпи мажлисида 2026 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун кўриб чиқилди ва муҳокамалар якунида сенаторлар томонидан маъқулланди.

Қонунга кўра, 2026 йилда давлат бюджети даромадлари 368,9 трлн сўм, харажатлари эса 402,6 трлн сўм миқдорида режалаштирилган. Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари 78,6 трлн сўмни, харажатлари эса 74,4 трлн сўмни ташкил этади (бюджетлараро трансфертлар ҳисобга олинмаган).

2025 йил бюджети ижросидаги ортиқча харажатлар

Сенат мажлисидаги муҳокамалар давомида энг эътиборли масалалардан бири 2025 йил давлат бюджети ижроси билан боғлиқ ҳолат бўлди. 

Хусусан, 2025 йил учун тасдиқланган давлат бюджетида ҳукумат ва бошқа давлат органлари фаолиятини молиялаштириш учун 281,6 трлн сўм маблағ ажратилиши белгиланган эди. Ушбу сумма қонун билан қатъий чекланган. Бироқ Сенат мажлисида маълум қилинишича, амалда ушбу лимитдан ташқари яна қўшимча 40,9 трлн сўм маблағ сарфланган.

Қизиқ томони шундаки, бюджет йили деярли якунланиб, кейинги йил бюджети муҳокама қилинаётган бир пайтда Сенат қарийб 41 трлн сўмлик ортиқча харажатларни расман тасдиқлаб бермоқда.

“Қонун билан республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларига ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 40,9 трлн сўмга оширилиб, илгари тасдиқланган 281,6 трлн сўм ўрнига 322,5 трлн сўмни ташкил этиши белгиланмоқда”, — дейди Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар бўйича қўмитаси раиси Эркин Гадоев.

Қўшимча харажатларнинг асосий қисми ижтимоий йўналишларга тўғри келади. Жумладан, иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни ошириш учун 5,8 трлн сўм ажратилган. Шундан 5,3 трлн сўми июнь ойида пенсия ва нафақаларнинг, 1 августдан бошлаб стипендиялар ҳамда бюджет ташкилотлари ходимлари ойлик маошларининг 10 фоизга оширилиши билан боғлиқ.

Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг энергия самарадорлигини ошириш учун 2,7 трлн сўм, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга 1,9 трлн сўм, камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари учун эса 1,6 трлн сўм йўналтирилган. Қолган маблағлар бошқа ижтимоий, инвестициявий ва стратегик йўналишлардаги харажатларга сарфланган. Маблағлар ҳақида батафсил бу ерда кўриш мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+