12 137.100 so‘m

decrease

-50.580

14 307.210 so‘m

decrease

-59.630

158.530 so‘m

decrease

-0.560

12 137.100 so‘m

decrease

-50.580

5 соат аввал
Технология
60

Samsung янги Galaxy S26 ва S26 Ultra моделларини тақдим этди — батафсил хусусиятлар

Samsung бу йил дизайнни кескин ўзгартирмади ва аввалги йилги услубни сақлаб қолди. 

Шу билан бирга, базавий Galaxy S26 ва S26+ нархи 100 долларга ошди. 

Қурилмалар янги процессор, 12GB базавий хотира ва янгиланган дисплей ҳамда камера имкониятлари каби қатор техник янгиликларни таклиф этмоқда.

Samsung янги Galaxy S26 ва S26 Ultra моделларини тақдим этди — батафсил хусусиятлар
Фото: AI/Pinkod.uz

Samsung 25 февраль куни Сан-Франсискода бўлиб ўтган Galaxy Unpacked тадбирида Galaxy S26, S26+ ва S26 Ultra смартфонларини расман тақдим этди.

Ушбу флагман “AI телефонлар” янги Snapdragon 8 Elite Gen 5 процессори билан жиҳозланган бўлиб, Ultra моделида дунёда биринчи бор мобил Privacy Display (махфийлик дисплейи) технологияси жорий этилди.

Samsung Galaxy S26 Ultra 

6,9 дюймли Dynamic AMOLED 2X дисплейга эга бўлиб, юқори аниқлик ва равон тасвирни таъминлайди. Қурилма Galaxy учун махсус мослаштирилган янги Snapdragon 8 Elite Gen 5 процессори билан жиҳозланган. 3 нанометрли ушбу чип аввалги авлодга нисбатан марказий процессор (CPU) унумдорлигини 19 фоизга, сунъий интеллект ишлашини (NPU) 39 фоизга ва график процессор (GPU) қувватини 24 фоизга оширади.

Samsung Galaxy S26 Ultra and every product Samsung announced at Galaxy  Unpacked 2026

Хотира ва зарядлаш

Смартфон 12GB ёки 16GB оператив хотира вариантларида тақдим этилади. Ички хотира эса 256GB, 512GB ёки 1TB кўринишида мавжуд. Қурилмада 5000 mAh сиғимли батарея ўрнатилган бўлиб, 60W симли тезкор зарядлаш орқали 30 дақиқада 75 фоизгача қувватланади. Шунингдек, 25W Qi2 симсиз зарядлашни қўллаб-қувватлайди.

Дисплей

Samsung ушбу моделда илк бор Privacy Display функциясини тақдим этди — у экранга ён томондан қаралганда тасвирни чеклаб, махфийликни таъминлайди. Бу йил компания titanium ўрнига мустаҳкам Armor Aluminum рамкасидан фойдаланган. Қурилма ичида S Pen стилуси ҳам мавжуд.

Galaxy S26 Ultra Privacy Display

Камера ва тасвирга олиш

Камера тизими профессионал даражага яқинлаштирилган. Асосий камера f/1.4 диафрагмали 200MP сенсор билан жиҳозланган бўлиб, паст ёруғлик шароитида 47 фоизга кўпроқ ёруғлик қабул қилади. Телефото тизими 50 перископ камера (5 карра оптик zoom, f/2.9) ва 10MP телефото (3 карра оптик zoom) модулларидан иборат. Ultra-wиде камера 50MP (f/1.9), олд камера эса 12MP.

Galaxy S26 Ultra cameras

Видео имкониятлари ҳам кенгайтирилган: 8K форматда 30 fps ва 4K форматда 120 fps тезликда ёзиш мумкин. Янги Super Steady Horizontal Lock функцияси телефон 360 даража айлантирилганда ҳам тасвир горизонтини текис ушлаб туради.

Операцион тизим

Смартфон Android 16 операцион тизими ва One UI 8.5 қобиғи билан ишлайди. Samsung 7 йил давомида операцион тизим ва хавфсизлик янгиланишларини тақдим этишни ваъда қилган. Уланиш имкониятлари орасида Wi-Fi 7, Bluetooth 6.0, Ultra Wideband ҳамда 5G мавжуд.

S26 Ultra нархи $1300 дан бошланади ва 2026 йилнинг 11 мартидан сотувга чиқади. Харидорлар учун Titanium Black, Titanium Sky Blue, Titanium Cobalt Violet, ва Titanium White ранглари мавжуд.

Samsung Galaxy S26 ва Samsung Galaxy S26+

Samsung бу йил флагман линиясида муҳим ўзгариш қилди — эндиликда ҳар икки модель 12 тезкор хотира ва 256GB ички хотира билан бошланади. 128GB базавий вариант расман бекор қилинди.

Дисплей ва корпус

Galaxy S26 ҳажми бироз катталашди ва 6,3 дюймли FHD+ Dynamic AMOLED 2X дисплейга эга бўлди (аввалги 6,2 дюймдан каттароқ). Қурилма 167 грамм оғирликда ва 7,2 мм қалинликда бўлиб, ихчам флагман сифатида қолмоқда.

the Galaxy S26

Galaxy S26+ эса 6,7 дюймли Dynamic AMOLED 2X панель билан жиҳозланган. Ўлчамлари деярли ўзгармаган, вазни 190 грамм, қалинлиги 7,3 мм.

Ҳар иккала модель 1–120 Hz адаптив янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди ва максимал 2 600 нит ёрқинликка чиқади. Орқа панель Corning Gorilla Glass Victus 2 билан ҳимояланган, рамка эса мустаҳкам Armor Алуминумъдан тайёрланган.

Унумдорлик ва батарея

Шимолий Америка, Хитой ва Японияда иккала модель Snapdragon 8 Elite Gen 5 for Galaxy процессори билан тақдим этилади. Бошқа глобал бозорларда эса Exynos 2600 чипи қўлланилади.

Батарея сиғими:

  • S26 — 4 300 мА/соат (олдинги авлодга нисбатан 300 мА/соат кўпроқ).
  • S26+ — 4 900 мА/соат сиғимни сақлаб қолган.

Зарядлаш имкониятлари:

  • S26 — 25W симли ва 15W симсиз зарядлаш.
  • S26+ — 45W симли тезкор ва 20W симсиз (Qi2.2 сертификатли) зарядлаш.
  •  

Ҳар икки модель Wi-Fi 7’ни қўллаб-қувватлайди. S26+ Bluetooth 6.0 билан жиҳозланган бўлса, базавий S26 Bluetooth 5.4 версиясидан фойдаланади.

Камера тизими

Орқа камера блоки уч модулдан иборат:

  • 50 MP асосий камера (f/1.8),
  • 12 MP ултра кенг бурчак (f/2.2),
  • 10 MP телефото (f/2.4) — 3 карра оптик зум.
the Galaxy S26 and S26 Plus

Олд камера 12 MP (f/2.2) бўлиб, янгиланган Object Aware Engine технологияси ёрдамида тери ранглари ва соч текстурасини янада табиийроқ кўрсатади.

Нарх ва сотув

Олдиндан буюртмалар бошланган, расмий савдо 2026 йил 11 мартдан старт олади.

  • Galaxy S26 — $899.99 / £879 (256GB/12GB RAM).
  • Galaxy S26+ — $1,099.99 / £1,099 (256GB/12GB RAM).

Ранглар: Cobalt Violet, Sky Blue, Black ва White. Samsung.com учун эксклюзив вариантлар — Pink Gold ва Silver Shadow.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+