Қурбон ҳайити байрами ва дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Қурбони ҳайити байрами ва дам олиш кунлари жами 25 та банк томонидан валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилади.

Байрам ва дам олиш кунлари айрим банклар орқали валюта айирбошлаш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
27−31-май — чоршанба кунидан якшанба кунигача банк бўлимларида валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади:
- Агробанк;
- APEX BANK;
- Ўзмиллийбанк;
- Тенге банк;
- Ҳамкорбанк;
- Анорбанк;
- Гарант банк;
- Ҳаёт банк;
- Асакабанк;
- Универсалбанк;
- Ўзсаноатқурилишбанк;
- Трастбанк;
- Ипотека-банк;
- ИнфинБанк;
- Асиа Аллианcе банк;
- Бизнесни ривожлантириш банки;
- Ипак Юли банк;
- Алоқабанк;
- Халқ банки;
- Ориэнт Финанcе банк;
- Садератбанк;
- Пойтахт банк;
- Микрокредитбанк;
- Турон банк;
- Давр банк.
Бунда иш тартиби филиалга қараб фарқ қилиши мумкин, шунинг учун маълумотларни тўғридан-тўғри тижорат банкларида аниқлаштириш тавсия этилади.
Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш оператсиясини амалга ошириш имкониятлари ҳам яратилган.
Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.









