12 581.970 so‘m

increase

84.220

14 698.260 so‘m

increase

39.650

157.750 so‘m

increase

0.960

12 581.970 so‘m

increase

84.220

20 соат аввал
Иқтисодиёт

Қозоғистон аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича Россия ва Хитойни ортда қолдирди

Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Қозоғистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми $14,77 мингни ташкил этди. 

Бу Россия ($14,26 минг) ва Хитой ($13,69 минг)дан юқори бўлиб, МДҲ давлатлари орасида энг баланд кўрсаткич ҳисобланади.

Қозоғистон аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича Россия ва Хитойни ортда қолдирди
Фото: AI / Pinkod.uz

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) маълумотларига кўра, 2025 йилда Қозоғистон аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми бўйича Россия ва Хитойдан ўзиб кетди.

Статистикага кўра, Қозоғистонда жон бошига ЯИМ 14,77 минг АҚШ долларини ташкил этмоқда. 

Бу кўрсаткич Россиядаги $14,26 минг ва Хитойдаги $13,69 мингдан юқори. Минтақада Қозоғистон Ўзбекистон ($3,51 минг), Қирғизистон ($2,75 минг) ва Туркманистон ($13,34 минг)дан ҳам анча олдинда.

Аҳоли жон бошига ЯИМ: Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон.

ХВЖ маълумотига кўра, Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ўринда турибди. Арманистон ($8,86 минг), Молдова ($8,26 минг), Беларус ($7,88 минг) ва Озарбайжон ($7,6 минг) анча ортда қолган. 

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон эса кўрсаткичлар бўйича минтақанинг энг қуйи поғонасида жойлашган.

2025 йилнинг дастлабки етти ойида Қозоғистон ЯИМ ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,3% га ошди. Товар ишлаб чиқариш 8,3%, саноат ишлаб чиқариш 6,9%, хизматлар соҳаси эса 5,2% га кўтарилди. Энг катта ўсиш транспорт ва сақлаш (22,5%), қурилиш (18,5%) ҳамда улгуржи ва чакана савдо (8,6%) соҳаларида қайд этилди.

Шу билан бирга, ХВЖ бу рақамлар йил якунига қадар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган. Ҳозирги ҳолатда Қозоғистоннинг жон бошига ЯИМ жаҳон ўртача даражаси — $14,21 мингдан бироз юқори, аммо ривожланган мамлакатлар кўрсаткичидан ($60,32 минг) тўрт баравар паст.

Айни пайтда Россия иқтисодиёти эса секинлашмоқда. 2025 йилнинг биринчи ярмида ЯИМ ўсиши атиги 1,2 фоизни ташкил этди, ўтган йили бу рақам 4,7 фоиз эди. ХВЖ ўзининг Россия бўйича ўсиш прогнозини 1,5 фоиздан 0,9 фоизга туширган бўлса, Қозоғистонга 5 фоизлик ўсиш башорат қилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+