12 447.350 so‘m

increase

86.490

14 545.970 so‘m

increase

66.460

146.080 so‘m

increase

0.420

12 447.350 so‘m

increase

86.490

05 сентябрь, 09:57
Банк

“Пойтахт Банк” раҳбариятида ўзгариш юз берди

28 август куни “Пойтахт Банк” Кузатув кенгаши қарорига биноан Аброр Турғунов банк Бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бунгача у 2024 йил июнидан буён банк раиси ўринбосари вазифасини бажариб келган.

“Пойтахт Банк” раҳбариятида ўзгариш юз берди
Фото: AI / Pinkod.uz

28 август куни “Пойтахт Банк” Кузатув кенгаши қарорига биноан Аброр Турғунов банк Бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида хабар қилинди.

Турғунов 2024 йил июнидан буён банк раиси ўринбосари вазифасини бажариб келаётган эди. У чакана кредитлаш, ғазначилик, иқтисодий таҳлил ва стратегик ривожланиш, ташқи иқтисодий фаолият, умумий бўлим ҳамда харидлар бўлимига масъул бўлган.

Аброр Турғунов 1983 йилда Тошкентда туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2013 йилда эса Банк-молия академиясини тамомлаган.

2025 йил март ойида банк Бошқаруви раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Дўстбой Абжалов вақтинча раҳбар этиб тайинланганди. Ҳозирда эса банкнинг расмий сайтида унинг номи мансабдор шахс сифатида кўрсатилмаган.

Маълумот учун, 2024 йил июнь ойида “Пойтахт Банк” БААнинг “Bond Investments Limited LLC” компаниясига 10 миллион долларга сотилган. 

Аввалроқ Pinkod банк устав капитали 500 млрд сўмга етказилиши ҳақида хабар берган эди. Қарорга кўра, умумий қиймати 400 млрд сўмлик оддий акциялар банкнинг ягона акциядори — “Bond Investments Limited LLC” компаниясига ёпиқ обуна шаклида жойлаштирилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+