11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

13 329.150 so‘m

decrease

-108.120

146.750 so‘m

increase

0.790

11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

Якин 29 дақиқа ичида
Банк
45

Payme тўққиз ойда 315,5 млрд сўм соф фойда олди

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,7 фоиз ёки 27,9 млрд сўмга кўпроқ. Компаниянинг тушуми 48,2 фоизга ошган бўлса-да, харажатлар ва фойда солиғининг кўпайиши соф фойда ўсишини чеклади. Натижада компаниянинг соф фойда маржаси 53,8 фоиздан 39,9 фоизгача пасайди.

Payme тўққиз ойда 315,5 млрд сўм соф фойда олди

Payme АЖ 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 315,5 млрд сўм соф фойда олди. Бу ҳақда компаниянинг молиявий ҳисоботида маълум қилинган.

Payme’нинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,7 фоизга ошди. Бир йил аввал компания 287,6 млрд сўм соф фойда олган эди.

Ҳисобот даврида компаниянинг соф тушуми 534,2 млрд сўмдан 791,6 млрд сўмга етиб, 48,2 фоизга кўпайган. Ялпи фойда эса 33,2 фоизга ошиб, 523 млрд сўмни ташкил этган.

Шу билан бирга, харажатлар ҳам ошган. Сотилган маҳсулот, иш ва хизматлар таннархи 141,5 млрд сўмдан 268,6 млрд сўмга — қарийб 90 фоизга кўпайган. Давр харажатлари эса 32,1 фоизга ўсиб, 174,3 млрд сўмга етган.

Натижада асосий фаолиятдан олинган фойда 33,7 фоизга кўпайиб, 348,7 млрд сўмни ташкил этган. Бироқ молиявий фаолиятдан даромадлар 32 млрд сўмдан 18,7 млрд сўмга камайган, молиявий харажатлар эса 361,4 млн сўмдан 11,3 млрд сўмга ошган. Ушбу харажатларнинг 11,1 млрд сўми фоиз тўловларига тўғри келган.

Солиққа қадар фойда 292,4 млрд сўмдан 356,1 млрд сўмга етган. Фойда солиғи харажати эса 4,8 млрд сўмдан 40,5 млрд сўмга ёки 8,5 бараварга кўпайган. Бу соф фойданинг тушумга нисбатан секинроқ ўсишига таъсир қилган.

Payme’нинг соф фойда маржаси ўтган йилнинг мос давридаги 53,8 фоиздан 39,9 фоизга тушган. 

Сентабр охирида компаниянинг жами активлари 504 млрд сўмни ташкил этган. Бу йил бошидаги 1,02 трлн сўмга нисбатан 50,6 фоизга кам. Пул маблағлари 636,9 млрд сўмдан 169,7 млрд сўмга, ўз капитали эса 740,7 млрд сўмдан 388,9 млрд сўмга қисқарган.

Жами мажбуриятлар 280 млрд сўмдан 115 млрд сўмга камайган. Йил бошида балансда қайд этилган 250 млрд сўмлик қисқа муддатли банк кредитлари сентабр охирида нолга тенг бўлган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+