12 092.870 so‘m

increase

16.890

13 824.570 so‘m

increase

24.140

157.130 so‘m

decrease

-0.190

12 092.870 so‘m

increase

16.890

Якин 13 дақиқа ичида
Банк
50

Payme 2025 йилда 390 млрд сўм соф фойда олди

Payme 2025 йилда асосий молиявий кўрсаткичлар бўйича юқори ўсишни қайд этди. Компаниянинг тушуми 56 фоизга, активлари эса 2,6 баравар кўпайди. Соф фойда 390,1 млрд сўмни ташкил этиб, бир йил ичида 42 фоизга ўсди.

Payme 2025 йилда 390 млрд сўм соф фойда олди
Фото: AI/Pinkod.uz

Payme 2025 йил якунлари бўйича 390,1 млрд сўм соф фойда олди. Бу 2024 йилдаги 274,3 млрд сўмлик кўрсаткичга нисбатан 42,2 фоизга кўп. Бу ҳақда компаниянинг йиллик ҳисоботида маълум қилинган.

Компаниянинг хизматлар кўрсатишдан олган соф тушуми 492,1 млрд сўмдан 769,7 млрд сўмга етиб, 56,4 фоизга ошди. Ялпи фойда эса 46,8 фоизга кўпайиб, 578,3 млрд сўмни ташкил этди.

Асосий фаолиятдан олинган фойда 262,2 млрд сўмдан 365,5 млрд сўмга, солиққа қадар фойда эса 276,7 млрд сўмдан 397,2 млрд сўмга етган.

Шу билан бирга, компания харажатларида ҳам сезиларли ўсиш кузатилган. Кўрсатилган хизматлар таннархи қарийб икки баравар ошиб, 191,4 млрд сўмни ташкил этди. Давр харажатлари 60 фоизга ўсиб, 212,9 млрд сўмга етган. Жумладан, маъмурий харажатлар 47 млрд сўмдан 89,5 млрд сўмга, бошқа операцион харажатлар эса 18,1 млрд сўмдан 45,5 млрд сўмга кўпайган.

Натижада Payme’нинг соф фойда маржаси 2024 йилдаги 55,8 фоиздан 2025 йилда 50,7 фоизгача пасайган. Яъни компания ҳар 100 сўмлик тушумдан қарийб 51 сўм соф фойда олган.

Йил давомида Payme активлари 2,6 баравар ошиб, 1,02 трлн сўмга етди. Компания ҳисобидаги пул маблағлари 137,4 млрд сўмдан 636,9 млрд сўмга, ўз капитали эса 381,1 млрд сўмдан 740,7 млрд сўмга кўпайган.

Мажбуриятлар 17,4 млрд сўмдан 279,2 млрд сўмга ошган. Ҳисоботда Payme 2025 йил сентабрида TBC Банкдан 250 млрд сўмлик қисқа муддатли кредит олгани кўрсатилган. Компаниянинг устав капитали ҳам 10 млрд сўмдан 20 млрд сўмга етказилган.

Бундан ташқари, Payme 2025 йил октабрида ягона акциядорига 30 млрд сўм дивиденд тўлаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+