11 969.660 so‘m

decrease

-32.050

13 927.900 so‘m

decrease

-56.490

152.560 so‘m

decrease

-0.310

11 969.660 so‘m

decrease

-32.050

21 апрель, 2025
Банк
868

Ўзсаноатқурилишбанк ва Трастбанк’нинг биринчи чорак бўйича соф фойдаси очиқланди

SQB соф фойдаси ўтган йил мос даврига нисбатан 64,2 млрдга кўпайди. Трастбанк’да эса бу кўрсаткич 6,5 млрдга ошди.

Ўзсаноатқурилишбанк ва Трастбанк’нинг биринчи чорак бўйича соф фойдаси очиқланди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистон банклари биринчи чорак якунлари бўйича молиявий ҳисоботларни эълон қилишда давом этмоқда. Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) ва Трастбанк’нинг соф фойдалари очиқланди.

Ўзсаноатқурилишбанк (SQB)

Ўзсаноатқурилишбанк’нинг жами активлари 2025 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра 93,4 трлн сўмга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,9 фоизга ошган. Банкнинг фоизли даромадлари 2,5 трлн сўмни ташкил этди. Бироқ кредит ва лизингдан келиши мумкин бўлган эҳтимолий йўқотишлар ҳисобдан чиқарилганда, соф фоизли даромад бўйича 779 млрд сўм миқдорида зарар қайд этилган. Фоизсиз даромадлар эса 2,1 трлн сўмга етган(+33,8%). 

Ҳисобот даврида СҚБ 85,6 млрд сўм солиқ тўлаган. Таққослаш учун NBU’да бу кўрсаткич 17 млрдни ташкил қилди.

Барча харажатлар чиқариб ташлангач, SQB чоракни 404 млрд сўм соф фойда билан якунлаган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,9 фоизга ёки 64,2 млрд сўмга кўпайган.

Трастбанк

Трастбанк’нинг жами активлари 12,2 трлн сўмни ташкил қилмоқда. Банкнинг фоизли даромадлари 486 млрд сўмни, соф фоизли даромад эса 234 млрд сўмни ташкил этди. Фоизсиз даромадлар 218,3 млрд сўмга тенг.

Трастбанк биринчи чоракда 38,4 млрд сўм миқдорида солиқ тўлаган. Харажатлар чиқариб ташлангач, банк 2025 йилнинг биринчи чорағини 200,8 млрд сўм соф фойда билан якунлади. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,3 фоизга ёки 6,5 млрд сўмга кўпроқдир.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+