12 190.570 so‘m

increase

18.390

14 303.200 so‘m

decrease

-53.890

157.480 so‘m

increase

0.030

12 190.570 so‘m

increase

18.390

13 октябрь, 2025
Иқтисодиёт
910

Ўзбекистонликлар энг кўп қаерларга саёҳат қилмоқда?

Жорий йилнинг январь–август ойларида туризм мақсадида хорижга чиққан ўзбекистонликлар сони 5,2 миллионга етиб, ўтган йилга нисбатан 26,8 фоизга ошди. Энг кўп ташриф буюрилган мамлакатлар Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон бўлди. Вьетнам ҳамда Хитой эса илк бор энг оммабоп йўналишлар рўйхатига кирди.

Ўзбекистонликлар энг кўп қаерларга саёҳат қилмоқда?
Фото: AI / Pinkod.uz

Январь–август ойларида қарийб 5,2 миллион ўзбекистонлик туристик мақсадларда чет элга чиққан. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сафарлар сони 1,1 миллионга ёки 26,8 фоизга ошган. Энг оммабоп 10 та мамлакатнинг 8 таси ўтган йилдагидек қолган.

Сафарлар сони бўйича Қирғизистон биринчи ўринда. Саккиз ой ичида бу мамлакатга 2,3 миллион киши борган, бу эса умумий кўрсаткичнинг 44 фоизини ташкил этади. Йиллик ўсиш 20 фоизни ташкил қилмоқда.

Иккинчи ўринда Қозоғистон жойлашган. У ерга 956 мингта сафар амалга оширилган бўлиб, бу ўтган йилнинг айни даврига қараганда 1,5 баравар кўпдир.

Учинчи ўринни эса Тожикистон эгаллади. Мазкур йўналишда 887,9 минг киши саёҳат қилган бўлиб, сафарлар сони ўтган йилга нисбатан 13,2 фоизга кўпайган.

Россияга сафарлар сони ҳам сезиларли даражада — 60 фоизга ошиб, 312,7 минг нафарга етди. Шунингдек, Туркияга 181,7 минг киши (+15,2%), Саудия Арабистонига эса 165,7 минг киши (+48%) сафар қилган.

Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) сафарлар сони 94,2 минг кишига етиб, 15,7 фоизга ўсди. Мисрга ташрифлар эса деярли икки баравар ошиб, 45,4 минг нафарга етган.

Бу йил илк бор Ветнам (28,5 минг) ва Хитой (27,6 минг) энг кўп ташриф буюрилган ўнликка кирди. Ўтган йили эса Кувайт (16,7 минг) ва Жанубий Корея (14,9 минг) ТОП-10 рўйхатини якунлаган эди.


Аввалроқ Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда саккиз поғона юқорилаб, 2025 йилда 72-ўринни эгаллагани хабар қилинган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+