11 990.530 so‘m

decrease

-13.940

13 959.380 so‘m

decrease

-34.230

150.710 so‘m

increase

0.490

11 990.530 so‘m

decrease

-13.940

08 сентябрь, 12:02
Иқтисодиёт
767

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи сезиларли даражада ошди

Жорий йил бошидан бериб олтин нархи 44 фоизга қимматлаб, глобал миқёсда ҳам барқарор ўсиш тенденциясини намоён этмоқда.

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи сезиларли даражада ошди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистон ва жаҳон бозорида олтин нархи кескин ошди. Марказий банк маълумотига кўра, муомалага чиқарилган олтин қуймалари қиймати ҳам юқорилади.

8 сентябр ҳолатига кўра, бир грамм олтин қуйма 1 млн 480 минг сўмдан сотилмоқда. Қуймалар нархи қуйидагича белгиланган:

  • 5 грамм — 7 млн 402 минг сўм
  • 10 грамм — 14 млн 804 минг сўм
  • 25 грамм — 29 млн 609 минг сўм
  • 50 грамм — 74 млн 22 минг сўм
  • 100 грамм — 148 млн 45 минг сўм

Жаҳон бозорида эса 6 сентябр куни олтин нархи тарихда илк бор бир унция учун 3 600 долларга етди.

Шу тариқа, жорий йил бошидан бери олтин 44 фоизга қимматлаб, глобал миқёсда ҳам барқарор ўсиш тенденциясини намоён этмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+