12 220.980 so‘m

decrease

-54.600

14 495.300 so‘m

decrease

-96.680

158.380 so‘m

decrease

-0.710

12 220.980 so‘m

decrease

-54.600

6 соат аввал
Технология
16

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари ва талабалар учун энг яхши стартап ғоялари танловлари ташкил этилади

Мактаб ўқувчилари ўртасида туман ва ҳудудий босқичлар ғолиблари 5 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача мукофот билан тақдирланади. 

Талабалар учун келгуси ўқув йилидан бошлаб “Энг инновацион ғоя” танлови ўтказилиб, унинг университет босқичи ғолиблари 100 миллион сўмлик грантни қўлга киритади. 

Республика босқичида эса 10 та йўналиш бўйича беллашувлар ташкил этилиб, умумий мукофот жамғармаси 10 миллиард сўмни ташкил этади.

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари ва талабалар учун энг яхши стартап ғоялари танловлари ташкил этилади
Фото: AI/Pinkod.uz

11 февраль куни “Стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2026–2027 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида, шунингдек мактабларнинг юқори синфларида (9–11-синфлар) стартап ғояларини ишлаб чиқишга қаратилган “Бизнес ва маҳорат соатлари” жорий этилиши режалаштирилмоқда. Ушбу машғулотлар ойига камида 2 марта ўтказилади.

Ҳар чоракда мактаблар ва техникумлар ўқувчилар томонидан яратилган стартап лойиҳаларини ота-оналар, бизнес ва илмий доиралар вакилларига тақдим этади. Мактаб стартаплари маҳсулотлари маркетплейслар орқали сотилади.

Ўқувчилар “Энг яхши стартап ғоялари” танловларида иштирок этишлари мумкин бўлади. Туман босқичи ғолиблари 5 млн сўм, ҳудудий босқич ғолиблари эса 10 млн сўм мукофот олади.

1 апрелга қадар давлат органлари, ташкилотлари ва давлат сектори корхоналаридаги муаммо ва вазифаларни краудсорсинг асосида ҳал этишга мўлжалланган платформани ишга тушириш топширилди. Ҳар ойда ташкилотлар стартап лойиҳалар муаллифлари билан учрашувлар (“Стартап кунлари”) ўтказади.

Шунингдек, талабалар стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлашни кенгайтириш вазифаси қўйилмоқда. Ҳар йили энг катта стартап яратиш салоҳиятига эга ташаббусларни аниқлаш мақсадида “Энг инновацион ғоя” танлови ўтказилади.

Танлов давлат олий таълим муассасаларида ўтказилади. Ҳар бир давлат ОТМ’да ғолиблар 100 млн сўмлик грантларга эга бўлади. Республика босқичида танлов 10 йўналишни қамраб олади ва умумий мукофот жамғармаси 10 млрд сўмни ташкил этади.

1 сентябрдан “Олийгоҳлар – стартаплар генератори” дастури старт олади. Унинг доирасида ОТМлар IT Park Uzbekistan ва венчур фондлар билан ҳамкорликда талабалар акселераторларини ташкил этади, уларга стартап-менежерлар ва стартап-трекерлар жалб қилинади.

Талабалар акселераторлари ва инкубация марказлари орқали ОТМлар талабалар ва илмий ходимлар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли стартап лойиҳаларга 20 минг АҚШ долларигача сармоя киритиши мумкин бўлади. Шунингдек, етакчи жаҳон акселераторлари ва университетлари билан стажировка ва алмашинув дастурлари йўлга қўйилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+