12 943.390 so‘m

decrease

-9.810

14 108.300 so‘m

increase

50.190

153.700 so‘m

increase

2.570

12 943.390 so‘m

decrease

-9.810

2 соат аввал
Иқтисодиёт

Ўзбекистонда иккиламчи бозордаги автомобиллар нархи кетма-кет тушишда давом этмоқда

Энг кўп нарх тушиши маҳаллий оммабоп автомобиллар ва электромобиллар бозорида кузатилган.

Ўзбекистонда иккиламчи бозордаги автомобиллар нархи кетма-кет тушишда давом этмоқда
Фото: AI / Pinkod.uz

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан 2025 йил февраль ойида иккиламчи автомобиль бозорининг ҳолати ўрганилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, умумий тенденция нархларнинг пасайишига олиб келмоқда. Айниқса, маҳаллий оммабоп автомобилларнинг аксариятида сезиларли тушиш кузатилган.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар

Февраль ойида маҳаллий автомобилларнинг иккиламчи бозоридаги нархлари пасайишда давом этди.

  • Оних: ўртача фойдаланилган автомобиллар нархи 3%га пасайиб, $13 500 дан $13 100 га тушди. Кам фойдаланилганлари эса деярли ўзгаришсиз, 0,1%га арзонлашиб, $14 865 дан $14 850 га тушди.
  • Lacetti: кўп фойдаланилган вариантининг нархи 0,3%га пасайиб, $13 500 дан $13 461 га тушди.
  • Cobalt: ўртача фойдаланилган автомобилларнинг нархи 2,4%га пасайиб, $12 300 дан $12 000 га тушди. Кам фойдаланилганлари 1,2%га арзонлашиб, $12 750 дан $12 600 га тушди. Кўп фойдаланилган вариантлари эса 0,5%га камайди ($11 600 → $11 538).
  • Nexia: ўртача фойдаланилган моделларнинг нархи 1,9%га пасайиб, $11 500 дан $11 284 га тушди. Кўп фойдаланилганлари эса 0,9%га тушиб, $10 800 дан $10 700 га камайди.
  • Spark: ўртача фойдаланилган автомобилларнинг нархи 1%га тушиб, $10 500 дан $10 400 га етди. Кўп фойдаланилганлари эса 0,9%га пасайиб, $9 600 дан $9 500 га тушди.
  • Damas: ўртача фойдаланилган версиялари сезиларли даражада, 3,6%га пасайиб, $7 985 дан $7 000 га тушди. Кам фойдаланилганлар эса атиги 0,8%га арзонлашиб, $8 061 дан $8 000 га тушди.

Маҳаллий люкс автомобиллар

Маҳаллий люкс автомобиллар бозорида фарқли ўзгаришлар кузатилди. Баъзи моделлар арзонлашган бўлса, айримлари нархини оширди:

  • Equinox: кўп фойдаланилганлари 1,1%га арзонлашиб, $27 300 дан $27 000 га тушди. Шу билан бирга, ўртача фойдаланилган вариантлари нархи аксинча, 3,2%га ошиб, $31 000 дан $32 000 га етди.
  • Malibu: кам фойдаланилган автомобилларнинг нархи 0,7%га пасайиб, $31 907 дан $31 682 га тушди. Ўртача фойдаланилганлари эса деярли ўзгаришсиз қолиб, $29 000 дан $29 070 га кўтарилди.
  • Tracker: фақат кўп фойдаланилган вариантларининг нархи 1,1%га пасайиб, $16 984 дан $16 800 га тушди. Кам ва ўртача фойдаланилганлар нархида ўзгариш бўлмади.

 Электромобиллар

Мазкур даврда BYD E2 нарх жиҳатидан маҳаллий оммабоп автомобилларга жиддий рақобатчига айланган бўлса, янги BYD Song Plus автомобиллари нархлари сезиларли арзонлади. 

  • BYD E2: янги автомобилларнинг нархи 1,8%га пасайиб, $16 800 дан $16 500 га тушди. Кўп фойдаланилганлари эса 2%га арзонлашиб, $14 800 дан $14 500 га тушди.
  • BYD Han: янги автомобилларнинг нархи бироз, 0,5%га тушиб, $32 150 дан $32 000 га тушди. Ўртача фойдаланилганлари эса 4,4%га арзонлашиб, $36 500 дан $34 900 га тушди.
  • BYD Song Plus DM-i Champion: янги версиялари 1,7%га тушиб, $29 000 дан $28 500 га тушди. Ўртача фойдаланилганлари 0,2%га тушиб, $27 050 дан $27 000 га етди. Кўп фойдаланилганлари эса 0,6%га камайиб, $24 650 дан $24 500 га тушди.
  • BYD Song Plus EV Champion: янги автомобиллар нархи 1,1%га пасайиб, $28 000 дан $27 700 га тушди.
  • BYD Yuan Up: янги автомобиллар 1,4%га арзонлашиб, $20 800 дан $20 514 га тушди.

Хорижий автомобиллар

Хорижий автомобиллар сегментида ҳам нархларда пасайиш кузатилди. Айниқса, Kia брендининг айрим моделларида сезиларли ўзгаришлар бўлди:

  • Kia Sorento: ўртача фойдаланилганлари 1,3%га пасайиб, $40 000 дан $39 500 га тушди. Кўп фойдаланилган моделлари эса аксинча, 1,3%га ошиб, $40 000 дан $39 500 га етди.
  • Kia Sportage: ўртача фойдаланилган моделлари 2,3%га арзонлашиб, $31 590 дан $30 850 га тушди. Кўп фойдаланилганлари эса 4,6%га тушиб, $29 733 дан $28 363 га тушди.
  • Kia K5: ўртача фойдаланилган моделлари 1,3%га пасайиб, $27 549 дан $27 200 га тушди. Кўп фойдаланилган моделлари эса 1,9%га арзонлашиб, $26 500 дан $26 000 га тушди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+