11 847.160 so‘m

increase

52.280

13 843.410 so‘m

increase

157.810

141.440 so‘m

increase

2.770

11 847.160 so‘m

increase

52.280

13 март, 14:49
Банк
704

Ўзбекистонда бир йил ичида электромобиль савдоси ҳажми 1,5 баробарга ошди

2026 йил февраль ойида Ўзбекистонда жами 84,2 мингта автомобиль сотилди. Шулардан 6,9 мингтаси электромобиль ҳисобига тўғри келади. Бу январь ойига нисбатан 14 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 1,5 баробарга кўпроқдир.

Ўзбекистонда бир йил ичида электромобиль савдоси ҳажми 1,5 баробарга ошди
Фото: AI/Pinkod.uz

2026 йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда автомобиль бозори фаоллиги ошди. Ой давомида мамлакат бўйича жами 84,2 мингта автомобиль сотилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилди.

Февраль ойидаги савдо ҳажми январь ойига нисбатан 2 фоизга, 2025 йил февралига нисбатан эса 6,4 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида йиллик энг катта ўсиш Самарқанд вилоятида (65%), Тошкент вилоятида (12%) ҳамда Сирдарё вилоятида (7,2%) қайд этилди.

Янги автомобиллар

Февраль ойида мамлакатда 24 мингта маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,7 фоизга кўп.

Шунингдек, хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар савдосида ҳам ижобий динамика кузатилди. Ой давомида мамлакатда 3 мингта импорт автомобиль сотилиб, йиллик ҳисобда 1,5 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Электромобиллар

Февраль ойида енгил электромобиллар савдоси 6,9 мингтани ташкил этди. Бу кўрсаткич январь ойига нисбатан 14 фоизга кўп.

Йиллик таққослашда эса электромобиллар савдоси 1,5 баробар ошган.

Электромобиллар савдосининг асосий қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда. Февраль ойида пойтахтда 4,5 мингта электромобиль сотилиб, бу мамлакат бўйича умумий савдо ҳажмининг 65 фоизини ташкил этди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+