12 447.350 so‘m

increase

86.490

14 545.970 so‘m

increase

66.460

146.080 so‘m

increase

0.420

12 447.350 so‘m

increase

86.490

3 кун аввал
Банк

Ўзбекистонда банклар кесимидаги микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси пасайди

8 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 35,3 фоизни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1 фоизга пасайди. Энг паст фоизлар асосан давлат банклари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ўзбекистонда банклар кесимидаги микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси пасайди
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк одатий равишда, банклар кесимида микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкасини эълон қилди. 

2025 йил 8 сентябрь ҳолатига кўра, микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 35,3 фоизни ташкил этиб, ўтган ойнинг айни шу даврига нисбатан 1 фоизга пасайган.

Банклар орасида энг паст фоиз ставкаларини асосан давлат банклари тақдим қилмоқда. Жумладан, Алоқабанк бу ҳафтада ҳам энг паст фоиз ставкада кредит берувчи банк бўлиб турибди. Банкда ўртача ставка 22,7 фоизни ташкил қилаётган бўлса-да, бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 2,1 фоизга кўпроқдир.

Кейинги паст ўртача ставкалар ОФБ, НБУ ва Трастбанкда кузатилди — уларнинг ҳар бирида микроқарзлар бўйича фоиз ставкаси 26,1 фоизни ташкил этди. Шунингдек, Зираат банк (27,7 фоиз), Агробанк (27,7 фоиз), МКбанк (27,4 фоиз) ва БРБ (27,3 фоиз) ҳам энг қулай шартларни таклиф қилаётган банклар қаторига киради.

Энг юқори фоиз ставкаси эса хусусий банкларда қайд этилган. Жумладан, TBC банкда микроқарзларнинг ўртача фоизи 42,5 фоиз(ўтган ойга нисбатан +0,6%), Анор банкда 41,2 фоиз, Тенге банкда эса 39,7 фоизни ташкил этмоқда.

Таққослаш учун, микроқарзлардан ташқари, жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитларнинг ўртача фоиз ставкаси 23,7 фоиз, юридик шахсларга ажратилаётган кредитлар бўйича эса 23,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+